«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 19:56
ЎЗO‘Z

«Пахтакор» стадиони бузилиши ҳақида расмий маълумот берилди

14 дек, 15:50 4 630 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Пахтакор» стадиони бузилиши ҳақида расмий маълумот берилди Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган «Пахтакор» марказий стадионининг бузилишига нисбатан эътирозлар билдирилмоқда. Бу борада Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати томонидан расмий маълумот берилди.

Бу борада шуни маълум қилиндики, «Пахтакор» клуби расмий сайтида стадионнинг аниқ бузилиш санаси маълум эмаслиги ҳақида баёнот берилган.

Унга кўра, айни пайтда стадионнинг янги кўриниши қандай бўлиши аниқланмоқда, тақдим қилинган лойиҳалар орасидан бирини танлаб олиш жараёни кетмоқда. «Пахтакор» клуби расмий сайтида эълон қилинган тендердан сўнг 20 га яқин компаниялар ўз таклифларини билдиришган. Стадион ФИФАнинг энг сўнгги талабларига жавоб берадиган ҳолатда бунёд этилиши сабабли якуний қарорга келишдан аввал барчасини пухта ўйлаб кўриш талаб этилади.

«Маъқул деб топилган лойиҳа танлангач, стадион пойтахтимиз марказида жойлашиши ва унинг кўркига айланиши мақсадида ҳукуматнинг тегишли идоралари билан биргаликда қурилиш ишлари қачон бошланиши борасида тўхтамга келинади. Айни ҳолатда эса стадионни бузиш ишлари қачон бошланиши аниқ эмас. Лойиҳа масаласи аниқ бўлиши билан бу ҳақида маълумот расмий сайтимизда тақдим этилади», — дейилади клуб баёнотида.

Яна шуни қўшимча қилиш керак, бироз аввал «Пахтакор» футбол клуби матбуот хизмати берган баёнотга кўра, стадион қурилиши билан боғлиқ сарф-харажатлар тўлиқ ҳомийлар ҳисобидан қопланиши маълум қилинган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 0
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 2
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 1
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 137
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 1
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 1
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 74
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 31
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • Бўлимлар