«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:09
ЎЗO‘Z

Бектемир Мелиқўзиев ва Александр Вон имкониятлар қандай?

14 дек, 00:12 2 790 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бектемир Мелиқўзиев ва Александр Вон имкониятлар қандай? Маълумки, эртага тонгда профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз, ҳаваскор боксда ажойиб натижалар қайд этган Бектемир Мелиқўзиев тўртинчи жангини ўтказади. Унга океан орти вакили Вон Александр рақиб бўлишидан ҳам хабарингиз бор. Мазкур жанг чемпионлик мақомида бўлиб, ғалаба қозонган WBA Continental Americas камари соҳибига айланади. Биз сайтимиз анъанасига мувофиқ мазкур жанг аввалида юртимиздаги бокс ихлосмандлaрининг фикр мулоҳазасига қулоқ тутдик ва уларнинг тахминларини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

Жалол Аҳмедов (Жиззах, Фориш)- талаба, Жиззах Давлат Педагогика институти 4-босқич талабаси
- Мана, Бектемир Мелиқўзиев ҳам 4-жангини ўтказади. Унга бу сафар Вон Aлександр рақиблик қилади. Унинг жангларини кўриб чиқдим... Жисмоний жиҳатдан анча бақувват ва ҳимояси ҳам мустаҳкам экан. Унинг жанг услуби менга Шаҳрам Ғиёсовнинг рақибларидан бири Эмануэль Тэйлорни эслатиб юборди. Ҳаммамизга яхши таниш қозоғистонлик Жанибек Aлимханулу билан ҳам тўқнаш келиб, очколар ҳисобида мағлуб бўлган.

Аммо ушбу жангда Вон устунлик қилгандай кўринганди. Бу сафар Бектемирга осон бўлмаса керак. Қолаверса, жанг ҳам узоқроқ давом этади деб ўйлайман. Қайсидир маънода бу яхши, чунки Бектемирнинг жисмоний ҳолати ва 10 раундлик имкониятларини чамалаб олади. Бектемирга омад ва ғалаба тилаб қоламан!

Воҳид Исмоилов ( Андижон, Ширмонбулоқ) – тадбиркор
- Бектемир асл иқтидор эгаси. Халқчил тилда “туғма боксчи” деган сўз ишлатиладику, у худди шу тоифадаги спортчи. Унга яратган томонидан жуда кучли зарба туҳфа этилган. Ҳаваскор боксда қандайдир шубҳа бўлиши мумкин эди. Яъни, қисқа раундлар мобайнида асосан очколарга ишлаб, иккинчи рақам бўлиб, унинг атрофида қочиб юриб, Бектемир устидан ғалаба қозониш имконияти бор эди.

Албатта, бу шахсий фикрим. Профессионалда эса, БЕК ни мағлуб бўлишини тасаввур қила олмайман. У бу йўналишда Руслан Чагаев, Олег Маскаев, Артур Григорянлар даражасига кўтарилишига ишонаман. Шунинг учун, эртанги жангда ишонч билан айта оламанки, Мелиқўзиев рақибини муддатидан аввал мағлуб этади. Ширмонбулоқчасига айтганда, Бектемир ёрворади????!

Неъматулло Содиқов (Самарқанд) – талаба, стоматолог
Бектемирнинг навбатдаги жанги ҳам аввалгилардек навбатчи жанглардан деярли фарқ қилмайди. Фақатгина 10 раундлик ва паст даражали титул учун бўлганлиги учун кўпроқ рейтинг очкосини беради. Ғалаба қозона олса ТОП 15 ликка кириб олиши мумкин. Рақиби Aлександр Вон келажакка катта умид боғламайдиган боксчилар сирасига киради. Яъни, гонорар учун жанглар ўтказади. Албатта, истеъдодига шубҳа йўқ!

WBA рейтингида 2-ўринда бораётган қозоғистонлик Aлимханўғли билан тенгма-тенг жанг олиб борган. Якунда мағлуб бўлганди. Асосан ҳимояга эътибор қаратади. Унда йўқотадиган истиқболи ҳам йўқ деб айтишимиз мумкин. Юқорида таъкидлаб ўтганимдек, катта режалар учун ҳаракат қиляпти деб ўйламайман. Лекин бунинг қайсидир маънода хавфли томони ҳам бор.

Бекнинг имкониятини эса яхши биламиз... Техник ва тактик томондан яхши жанг қилади. Жуда кучли зарбалари бор. Унинг ўзи ҳам жиддийроқ жангларни ҳоҳлайди. Бу сафарги рақиби ҳам у кутганидек номдорроқ эмас. Ўйлаймизки бу омил ҳам Бекнинг иштиёқини пасайтирмайди. Муҳими жанг 10 раундлик ва бу трамплин вазифасини ўташи керак. Жанг олдидан тахминим Бек муддатидан олдин ғалаба қозонади. Имкониятлар 90/10 Бекнинг фойдасига. Барча боксчиларимизга омад!

Жасурбек Мамадсолиев (Қароқалпоғистон республикаси, Aмударё тумани) – ҳозирча ишсиз
Бектемирни бу жанги аввагилари каби муддатидан аввал якунланмаса керак. Рақиби ҳимоявий жанг қиларкан. Жисмоний тарафлама ҳам бақувват. 3 марта ютқизган бўлишига қарамасдан нокаутга учрамаган. Aгар, Бек жанг бошидан жигарга ажойиб зарбалар бера олса, тезроқ тугаши мумкин. Лекин жанг тўлиқ давом этсада, Бектемир ишончли ғалабага эришади.

Ихтиёр Неъматов (Бухоро, Шофиркон) – талаба
- Бу жанг нисбатан аввалгиларидан кўра, бироз фарқ қилади. Яъни, Александр Вон асосан урғуни ҳимояга қаратадиганлар сарасига киради. Буни бир нечта жангларини кузатиб шунга амин бўлдим. Қолаверса, гавда тузилиши жиҳатидан ҳам Бектемирга қараганда бироз устунлик жиҳати бор. Шунинг учун, Бектемир осон ғалабани қўлга киритади деб ўйламайман. Мелиқўзиев албатта ғалаба қозонади. Лекин муддатидан аввал буни амалга ошириш бироз қийинроқ бўлади. Шундай бўлсада, “BEK Bulli” ни ажойиб “қуроли” мавжуд... Бу албатта унинг кучли зарбасидир. У ўзи ўйлаган зарбасини йўллай олса, ҳар қандай рақибни мувозанатдан чиқара олади. Албатта, ўзбек ўғлонининг ғалаба қозонишига ишонаман ва унга омад тилайман!

Шерзод Олимов (Наманган, Чуст) – дастурчи
- Бектемирнинг ғалаба қозонишига шубҳам йўқ. У рақибини нокаутга учратади. Рақиби профессионал рингдаги тажриба бобида устун. Айнан, унга шу ёрдам бериши мумкин. Чунки, унда 10 раундлик жанглар кўпроқ бўлган. Бектемир учун жангнинг чўзилиши салбий ҳолат бўлади. Шунинг учун, у муддатидан аввал ғалаба қозонишга ҳаракат қилади.

Аҳмадбек Эшматов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 175
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 81
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 96
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар