«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 21:15
ЎЗO‘Z

Футбол дунёси Фелиш ҳақида: “У Роналдудан ҳам кучли бўлиши мумкин”

23 ноя, 23:59 2 949 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Футбол дунёси Фелиш ҳақида: “У Роналдудан ҳам кучли бўлиши мумкин” Бир йил олдин Фелишни ҳеч ким танимасди, ҳозирда эса жаҳон футболининг ёрқин юлдузларидан бири. Кўпчилик томонидан унинг трансфери учун тўланган 126 млн евро жудаям кўп дея танқид қилди, аммо футболчининг ўйинини синчиклаб кузатган инсон бу фикрга қўшилмайди.

Футбол дунёси Жоао Фелиш ҳақида

Луис Фелипе Виера, “Бенфика” президенти:

Фелиш – Португалия футболида Роналдудан кейинги порлаган энг яхши юлдуз ҳисобланади. Унда ақлбовар қилмас техника, темп ва албатта, интеллект бор. Унда ажойиб сифатлар бор ва мен у билан фахрланаман.

Бруну Лаге, “Бенфика” мураббийи:
Фелишдан суперқаҳрамон ясаш керакмас. Жоао сизга энди оддий футболчидек туюлмаяптими? Аммо адашасиз. У ҳали ҳам ёш боладек. Майдонга тушади ва у ерда худди паркда ўйнагандек ҳис қилади ўзини. У ҳали ривожланиши учун ҳам биз уни тинч қўйишимиз керак. Шундагина у бизни ўзининг ажойиб ўйинларидан баҳраманд этади. Кун келади ва у фантастик футболчига айланади.

Адолф Хюттер, “Айнтрах” мураббийи:
Жоао Фелиш – жуда ақлли футболчи, ҳужумни ташкиллаштиради ҳам, якунлайди ҳам. Унда кам учрайдиган ноёб қобилият бор.

Тиагу, Португалия ва “Атлетико”нинг собиқ футболчиси:
Фелиш дунёнинг исталган клубида ўйнай олади. “Бенфика” уни 80 млнга сотади деб ўйламайман. У менга Гризманни ёдга солади.

Хосе-Мария Хименес, “Атлетико” ҳимоячиси:
Ҳозирги футболда ақлбовар қилмас пуллар айланяпти, “Атлетико” 126 млн тўлаган пайтда ҳайрон қолгандим. Клуб шунча тўладими, демак, шу пулларга арзийдиган футболчи. Мен унинг ўйинлари туширилган видеоларни кўриб чиқдим. Тушундимки, у фантастик футболчи ва “Атлетико” у билан бемалол совринлар юта олади.

Давид Виля, Испания ва “Атлетико”нинг собиқ футболчиси:
Мадридликларнинг менежменти жуда яхши ишлаяпти, агарда раҳбарият ишонмаганда, бунча пул сарфламасди. Мен Фелиш билан шахсан танишмасман, аммо ўз устида ишласа, мухлисларнинг севимли футболчисига айланади. Сен мағлубиятга учрашинг мумкин, аммо майдонда борингни бериб ўйнасанг, мухлислар сени қўллаб-қувватлашади.

Жозе Моуриньo:
Унга сарфланган пуллар, Фелишга яхшигина масъулият юклайди. Энди у ўз ўйини ва мажбуриятларига жиддий қараши керак. Неча ёшда бўлишини эса фарқи йўқ. 18 ми, 20 ёки 25 ми.

Диего Коста:
У табиий иқтидор эгаси, нимадир ўзгача хислати бор. Ундан яна кўп нарса кутишади, аммо ҳозирги ҳолатида ҳам у томошабоп ўйин намойиш этади.

Юрий Семин:
Фелиш – Роналду даражасидаги ёки ундан ҳам юқори талант эгаси. Ҳозирнинг ўзидаёқ юқори даражадаги ўйин кўрсатади, ҳали унда янаям ривожланиши учун вақт бор.

Диего Симеоне:
Фелиш – туғма истеъдод эгаси. Уни қайси позицияда ўйнатманг, ҳар бир позицияда яхши ўйнайди. У жуда тез мослашади. Мен ундаги ўрганишга чанқоқ бўлиб туриш хислатини ҳурмат қиламан. Чунки яхши футболчи бўлиш учун талантни ўзи камлик қилади.

Криштиану Роналду:
Фелиш Испаниядаги муваффақиятимни такрорлашига ишонаман. У юқори потенциалга эга яхши футболчи. Тўғри, ҳали жуда кўп ўрганиши керак бўлган нарсалар бор, аммо у ҳаммасини уддалашига ишончим комил.

Жоао Фелиш ўзи ҳақида
Роналду – менинг кумирим. У кўпчиликка намуна бўла олади. Унга ўхшаган юлдуз билан бирга машғулот ўтказиш ўсишимга катта ёрдам беради. Роналду доим прогрессни истайди. У мени руҳлантириб туради. Унда 5 та “Олтин тўп” бор ва бу ҳар бир футболчининг орзуси ҳисобланади. Албатта, мен унга ўхшашни истайман.

Мақсади:
Ҳеч бўлмаганда битта “Олтин тўп” ютиш, Чемпионлар Лигаси ва Ла Лигада чампион бўлиш.

Ўзига тўланган юқори нарх ҳақида:
Мени нархимни трансфер бозори белгилади. Мен фақатгина ўйин ҳақида, ўз вазифаларим ҳақида бош қотираман. Мен энг қиммат португалиялик футболчига айландим? Нарх менга босим ўтказмайди, мен шунчаки яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан.

“Атлетико” ҳақида:
Мен “Атлетико” ўйинларини кузатардим. Ла Лигадаги, Европа Лигадаги чемпионликларни кўрдим, икки марта бой берилган Чемпионлар лигаси финалини кўрдим. Мен ҳар доим кузатиб келганман бу клубни. Энди эса ўзимни ҳар томонлама кўрсата олишим зарур. “Атлетико” тарихида қолиш асосий мақсадим.

Эркинжон Ғайбуллаев
Роналду, Фелиш, Атлетико




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 88
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар