Германия, Голландия, Хорватия ва Австрия терма жамоалари ҳам мусобақа чипталарига эга чиқишди.
С гуруҳи вакиллари
Германия ва
Голландия терма жамоалари қитъа чемпионатининг финал босқичига йўл
олишди.
Бугун Белорусияни (4:0) мағлуб этган Германия гуруҳда 18 очко билан биринчи, Шимолий Ирландия билан нурсиз дуранг ўйнаган голландлар 16 очко тўплагани ҳолда иккинчи ўрин билан мусобақага йўл олишди.
Словакияни мағлуб этган
Хорватия (3:1) 8-турдан кейин E гуруҳида карвонбоши бўлиб турибди. Венгрияда 12, Уэльсда эса 11 очко бор. Шу тариқа хорватлар Евро-2020 нинг навбатдаги иштирокчисига айланишди.
Шимолий Македонияни мағлуб этган
австрияликлар 19 очко тўплаб G гуруҳи ғолиби сифатида мусобақа чипталарини нақд қилишди. мазкур гуруҳда иккичи ўринни эгаллаб турган Словения терма жамоаси ҳисобида эса 14 очко бор.