«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 19:38
ЎЗO‘Z

Павел Бугало Суюновнинг ҳаракатлари ва ўтказилган голлар бўйича изоҳ берди

15 ноя, 23:42 3 238 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Павел Бугало Суюновнинг ҳаракатлари ва ўтказилган голлар бўйича изоҳ берди Кеча Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 ҳамда Осиё Кубоги 2023 қўшма саралаш босқичи доирасида Саудия Арабистонига қарши ўйин ўтказди. Учрашувда миллий жамоамиз 2:1 ҳисобида олдинда бораётиб якунда тайёр ғалабани қўлдан чиқарди ва ўйин сўнггида қўйиб юборилган голлар мағлубиятга сабаб бўлди.

Ўйиндан кейин баъзи журналистлар ва мухлислар мағлубиятга сабабчи бўлган учинчи гол юзасидан терма жамоамиз дарвозабони Элдор Суюновнинг ҳаракатларини танқид остига олишди.

Шу муносабат билан мазкур ҳолат ва умуман дарвозабонимиз Элдор Суюновнинг мазкур беллашувдаги ҳаракатлари юзасидан эксперт фикри билан қизиқдик.
Ўзбек футболи тарихида дарвозабонлар орасидан йил футболчисига айланган афсонавий Павел Бугало Элдорбек Суюновнинг ҳаракатларини мутахассис сифатида баҳолади.

- "Элдорбек Суюнов кеча ёмон ўйин ўтказмади. Биринчи гол пенальти орқали урилди. Иккинчиси рикошет. Бу дарвозабонлар учун жуда ноқулай ҳамда қийин ҳолат. Учинчи голга келадиган бўлсак, Суюнов ўша вазият учун дарвозабонлар учун керакли позицияни эгаллаб, вазиятни тўғри баҳолаганди. Биласизми, бу ерда ижро маҳорати мукаммал бўлди. Футболчи ҳимоячилар таъқибидан қочди ва юқори узоқ бурчак тараф тўпни тепди. Ижро эса кутилганидан ҳам аъло чиқди.

Суюнов ўша вазиятда яқин бурчакни ёпмасдан, ўртароқ ёки узоқ бурчакни ёпиб турганда, биринчидан хато қилган бўларди ва яқин бурчакка йўналтириладиган зарбани тўсолмасди. Чунки имкони бўлмасди. Қайтараман, учинчи гол дарвозабонни хатоси эмас, балки ижро маҳорати туфайли урилди. Ҳимоячилар нега унга зарба беришга йўл қўйиб беришгани ҳақида савол ўртага чиққани маъқулроқ. Қолган кўплаб вазиятларда эса Суюнов дарвозабон сифатида тўғри ўйнади ва хавфни бартараф этди", - дейди Павел Бугало.

Эслатиб ўтамиз, кечаги баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси рақиб дарвозаси томон жами 4 маротаба, Саудия Арабистони эса дарвозамиз томон 7 бор аниқ зарба йўллади. Элдорбек Суюнов эса терма жамоамиз футболчилари орасидан энг катта балл (6,2) олган бешинчи футболчига айланди. Гол урган Шомуродов ва Шукуров ҳамда қанот вингерлари Ҳамдамов билан Машарипов ўйинда 4 маротаба сейв амалга оширган Суюновдан нисбатан кўпроқ баллга лойиқ кўрилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 0
  • Аббосбек Файзуллаев РПЛнинг 24-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди 15 апр, 20:05 117
  • Осиё кубоги U-23. Аббосбек Файзуллаев футболчилар орасида энг қиммати 15 апр, 19:13 358
  • Файзуллаев «Transfermarkt» нашрининг рамзий терма жамоасидан жой олди 15 апр, 18:08 140
  • Хосе Венансио Лопес: "Мақсадимиз – Осиё чемпионлигини қўлга киритиш" 15 апр, 17:47 169
  • Элдор Шомуродов кечаги учрашувдан сўнг нималар деди? 15 апр, 17:30 587
  • Сўнгги янгиликлар
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 0
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 0
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 0
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 14
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 12
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 61
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 20
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 216
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 54
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 218
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 132
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 48
  • Бўлимлар