«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:34
ЎЗO‘Z

Футбол юлдузининг қотиллари полиция ходимларими?

15 ноя, 06:00 2 803 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Футбол юлдузининг қотиллари полиция ходимларими? Миррор нашрининг хабар беришича, иккита полиция ходими устидан Астон Вилла футбол клубининг собиқ спорт юлдузи 48 ёшли Далиан Аткинсоннинг бундан уч йилча олдин содир бўлган ўлими юзасидан ўтган ҳафта айблов иши очилган. Марҳумга полициячилар томонидан Тасер қуроли орқали тан жароҳати етказилган деб хабар беришмоқда.

Айбланувчилар Ғарбий Мерциа полицияси ходимлари бўлиб, 41 ёшли Бенжамин Монк ва 29 ёшли Мери Эллен Беттлей-Смит исмли шахслардир. Ушбу жиноят иши оммавий ахборот воситалари ходимлари тақдим этган далилларга биноан Бирмингемдаги Crown судида қайтадан кўриб чиқиляпти. Айбланувчиларнинг иккаласи ҳам суд мажлисида ўзларининг адвокатлари билан иштирок этишди. Маълумотларга кўра, Бенжамин Монк ва Мери Элленларнинг ҳимоячилари суддан ҳимоясидаги мижозларининг манзиллари сир тутилишини қатъий талаб қилган ва бунга судья рози бўлган. Суд ишининг навбатдагиси 14 ноябрда бўлиб ўтган.

Марҳумнинг қариндошлари у юрак хуружидан ҳам азият чекиб келганини айтишган. Ака-укаларидан интервью олинганда эса собиқ футболчининг ниҳоятда меҳрибон ака бўлганини таъкидлашди. Марҳум футболчининг оиласи ёллаган адвокатнинг фикрига қараганда, Аткинсоннинг ўлимига қарийб уч йил бўлган ва бу жуда узоқ муддат. Ҳозирда айбланувчилар гаров пули эвазига озод қилинган. Навбатдаги Суд иши 9 декабрда бўлиб ўтади.
Футбол юлдузи, Далиан Аткинсон




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 186
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 302
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 337
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 721
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар