«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 13:50
ЎЗO‘Z

Бокс: Барча жаҳон чемпионатларида медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон нечанчи ўринда?

02 ноя, 09:42 4 508 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бокс: Барча жаҳон чемпионатларида медаллар жамғариш бўйича Ўзбекистон нечанчи ўринда? Хабарингиз бор, жорий йилнинг сентябрь ойида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ҳаваскор бокс бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу мундиалда чармқўлқоп усталаримиз ажойиб иштирок этиб, 3 та олтин, битта кумуш, битта бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритганди. Бу ўзбек бокси тарихидан ўзига хос ўрин олади. Сабаби, шу кунга қадар биз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни олмаган эдик.

Россиядаги жаҳон чемпионати 20-бор ўтказилганлиги билан бокс тарихига муҳрланди. Илк бора 1974 йил Куба пойтахти Гавана шаҳрида ташкил этилганди. Биз 1974-2019 йиллар мобайнидаги жаҳон чемпионатида медаллар жамғариш борасида қайси давлатлар етакчилик қилаётганлигини, Ўзбекистон қайси ўринда эканлигини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Аслида, юртдошларимиз Ўзбекистон номидан илк медални 1993 йилги Финландиянинг Тампере шаҳрида ўтказилган еттинчи жаҳон чемпионатида қўлга киритишган. Ўшанда -51 кг га қадар бўлган вазн тоифасида Ҳикматулло Аҳмедов кумуш медаль соҳибига айланганди.

Бунга қадар Собиқ Иттифоқ таркибида илк, яъни 1974 йилги чемпионатда -75 кгда Руфат Рисқиев олтин медал ва 1982 йил учинчи шундай турнирда -81 кгда Владимир Шин бронза, 1991 йил Сиднейда ташкил этилган олтинчи чемпионатда Артур Григорян кумуш медаль эгасига айланишади. Албатта, бу натижалар ҳозирги кунги жадвалда гарчи мавжуд бўлмасада, Собиқ Иттифоқ таркибида қайд этилган.

Ўзбекистон терма жамоаси жами 46 та медални қўлга киритган( 12 та олтин, 15 та кумуш ва 19 та бронза) ҳолда 6-ўринда қайд этилганмиз. Демак, барча жаҳон чемпионатларида медаллар жамғариш борасидаги кучли ўнликни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Куба- 77 та олтин, 35 та кумуш, 26 бронза. Жами: 138 та.
2. Россия – 26 та олтин, 21 та кумуш, 22 та бронза. Жами: 69 та.
3. АҚШ – 16 та олтин, 11 та кумуш, 19 та бронза. Жами: 46 та.
4. Собиқ Иттифоқ – 15 та олтин, 11 та кумуш, 17 та бронза. Жами: 43 та
5. Қозоғистон – 12 та олтин , 13 та бронза, 21 та кумуш. Жами: 46 та.
6. Ўзбекистон – 9 та олтин 14 та кумуш, 18 та бронза. Жами: 41 та.
7. Болгария – 8 та олтиН, 8 та кумуш, 19 та бронза. Жами: 35 та.
8. Руминия – 7 та олтин, 5 та кумуш, 17 та бронза. Жами: 29 та.
9. Украина – 6 та олтин, 12 та кумуш, 11 та бронза. Жами: 29 та.
10. Озарбайжон – 6 та олтин, 4 та кумуш, 9 та бронза. Жами: 19 та
Аҳмадбек Эшматов
жаҳон чемпионати, бокс, терма жамоа




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 229
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 187
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 302
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 337
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 722
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 0
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Бўлимлар