«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 22:47
ЎЗO‘Z

Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасига яна Лутфулла Тўраевни чақирди

27 окт, 10:50 2 896 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасига яна Лутфулла Тўраевни чақирди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши кечадиган ўйинлар олдидан футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатини маълум қилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берган.

Миллий терма жамоа 2 ноябр куни йиғинга киришади. Бош мураббий Вадим Абрамов ва унинг штаби ушбу йиғинга жалб қилинган футболчилардан иборат кенгайтирилган таркибни эълон қилди. Унда 32 футболчи номи қайд этилган бўлиб, йиғин давомида ва Қирғизистонга қарши ўйиндан сўнг Саудия Арабистони терма жамоаси билан учрашувда иштирок этадиган 23 футболчи саралаб олинади.

Ушбу рўйхатдан «Бунёдкор» ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраев ҳам ўрин олган. Эслатиб ўтамиз, Вадим Абрамов Яман ва Сингапур терма жамоаларига қарши кечган ўйинлар олдидан ҳам Тўраевни таркибга чақирган, аммо матбуот ва мухлислар томонидан уюштирилган босим остида бу қароридан воз кечган эди.

«Лутфулла Тўраев борасида кўплаб танқидлар бўлди. Ишонинг, агар у Яманга қарши кечган ўйинда майдонда бўлганда, ўйинни бузиб қўймаган бўларди. Аммо танқидлар ёмғиридан сўнг бироз кайфияти тушди, «Бухоро» билан кўнгилдагидек ўйнай олмади. Шу боис термада олиб қолиб, уни қийнамасликка қарор қилдим», — деган эди Вадим Абрамов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 80
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 166
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 136
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 80
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 205
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Бўлимлар