«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 19:03
ЎЗO‘Z

Элдор Шомуродов "Челси"га ўтадими? Унга қизиқишлар бор

21 окт, 21:50 6 357 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Элдор Шомуродов "Челси"га ўтадими? Унга қизиқишлар бор “Ҳафта воқеликлари” кўрсатувининг навбатдаги сонида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионати 2022 иккинчи саралаш босқичидан ўрин олган Яман ва Сингапурга қарши ўйинлари, қитъамиздаги вазият ва Элдор Шомуродовга хориж клубларининг қизиқишлари борасида сўз юритилди.

Қуйида кўрсатувнинг матнли кўриниши билан танишишингиз мумкин:

1. Сингапур – Ўзбекистон ўйинини жамоалар эҳтиёткор руҳда бошлашди. Ҳужумга ҳам кам сонли футболчилар ўтишди. Бироқ бу ҳолат узоққа чўзилмади.

15-дақиқада ҳамюртларимиз босимнинг оширилиши натижасида жарима зарбаси ишлаб олишди. Яманга қарши баҳс қаҳрамонларидан бири Санжар Қодирқуловни мезбонлар тўхтатиб қолишди. Стандартдан эса Одил Аҳмедов дарвозани ишғол этди. Аҳмедов Осиё кубогида Уммонга урган голини такрорлади.

Сўнг майдон эгалари жонланишди. Босимни оширишга интилишди. Тайм охирида баҳсли ҳолат кузатилди. Фарруҳ Сайфиев жарима майдонида танасининг бошқа жойидан сўнг тўп қўлига тегди. Стадиондаги сингапурлик томошабинлар пенальти дея бақиришди. Аммо рефери беллашув давом этишини билдирди.

Футболнинг янги қоидаларига кўра тўп футболчи танасининг бошқа жойидан сўнг қўлига тегса бу ҳолат ўйин қоидасининг бузилиши ҳисобланмайди. Шу боисдан сўнг ҳакам учрашувни давом эттирди.

Мезбонларнинг ҳаракатлари танаффус арафасида самара берди. Эҳсон Фанди жарима майдончасига узатилган тўпни боши билан тўрга киритди. Элдор Суюнов қанчалик бўйдор бўлмасин тўп унинг устидан ўтиб кетди.

Иккинчи таймни Абрамов шогирдлари фаол бошлашди. 51-дақиқада Фарруҳ Сайфиев чап қанотдан рей уюштирди ва тўпни жарима майдонига интилаётган Элдор Шомуродовга узатди. Ҳужумчимиз эса бундай қулай имкониятдан фойдаланиб, боши билан дарвозани ишғол этди.

Орадан кўп вақт ўтмай, Шомуродовда яна бир вазият юзага келди. У ҳаводаги курашда рақиб ҳимоячисидан ўтиб кетиб, рақиб посбонини ҳам алдади аммо, сўнгги паллада бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.

Кўплаб имкониятларни кўкка совурган Элдор охирги дақиқада дублни расмийлаштирди. Икромжон Алибоевнинг чиройли узатмасидан сўнг ҳужумчимиз дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чикди ва уни алдаб ўтиб, гол урди.

Шу тариқа, терма жамоамиз муҳим ғалабани қўлга киритди.

***
Яман ва Сингапурга қарши учрашувларда биз ўзимизнинг ўзбекона футболни кўрдик. Бизга ҳужумкор футбол ярашишини яна бир марта шоҳидига айландик. Бир йил муддатда фақат ҳимояни ўйлаб, ўзимиздан анча кучсиз ҳисобланган рақибларга қарши баҳсларда тўпни олдириб қўйишимиз билан прессинг қилмай, ортга қайтавердик. Натижада улар майдоннинг катта қисимини курашларсиз ишғол қилиб, дарвозамизга яқинлашиб келаверишди. Яқинлашишса ҳам майли, голлар уришди. Тарихий мағлубиятлар қайд этдик. Бизга гол урмаган жамоа, бизни мағлубиятга учратгани ҳали ҳамон барчанинг ёдида.

Вадим Абрамов келдию, барчасидан қутилдик. Сиртмоқлар ечилди, футболчилар ҳудди елкаларидан тоғ ағдарилгандек бўлишди. Енгил ҳаракатлар ва ҳужумкор футбол намойиш этишди.

Абрамов ўзини “йўқотиб қўйган” истеъдодларни уйғота оладиган салоҳиятга эга. Жамшид Искандеровга ишонч билдирди, бу ўзини оқлади. Асосий таркибда кутилмаганда Санжар Қодирқулов майдонга туширилди, ёш ярим ҳимоячи ўзини йўқотиб қўймади. Аввалдан терма жамоанинг асосий таркибида тўп тепиб юргандек таассурот қолдирди. Захирадан футболчилар алмаштирилди, янгилар ўйинни бузиб қўймади. Булар Абрамовнинг топқирлигидан далолат.

Футболчиларнинг Эктор Куперга мослашишлари қанчалик қийинчилик туғдирган бўлса, Вадим Абрамовга кўникишлари шунчалик осон бўлди.

Абрамовни психолог деганларича бор. У қисқа вақт ичида жамоанинг ўзига бўлган ишончини қайта уйғотди. Вадим Карленович шуғуллантирган футболчилар Купер пайтида ҳам бор эди. Аммо аргентиналик мутахассис “қўрқоқ футбол” тарафдори эди. Ҳар доим ҳимояни ўйлаш билан ғалаба қозониб бўлмайди. Абрамовда бунинг акси у тўпни олдириб қўйган шогирдларини ўша жойнинг ўзида прессинг қилишга чақиради. Вадим Абрамовнинг энг катта ютуғи футболчилар билан тил топишишда. Мураббий жамоага эркинликни тақдим этди. Футболчилар майдондаги қандайдир чегараланган чизиқлардан чиқишди. Хоҳлаганларича футбол ўйнашди. Бунинг натижасини кўриб турибсиз.

2. 10-15 октябрь кунлари қитъамизда саралаш баҳсларидан ўрин олган беллашувлар ўтказилди.

Камбоджа дарвозасига жавобсиз 14 та гол урган Эрон охирги турда Байрайнда имкониятни бой бериб қўйди. Эътиборлиси, форсларни жаҳон чемпионати саралашида Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2012 йили “Озоди” стадионида таслим этганди. Ўшанда Улуғбек Бақоев ягона гол муаллифига айланганди. Шундан бери эронликлар мағлубият учрашмаётганди.

Гуруҳимиздаги иккинчи ўйинда Саудия Арабистони меҳмонда Фаластин билан дуранг қайд этди.
БАА сафарда Таиландга ютқазди. Натижада, эмиратликлар турнир жадвалида 3-ўринга тушиб қолишди.

1990 йилдан буён биринчи марта Жанубий Корея ва Шимолий Корея ўзаро беллашди. Тарихий учрашувни ФИФА президенти Жанни Инфантино ҳам бевосита стадиондан кузатди. Ўйинда ҳисоб очилмади.

3. Футбол мавсуми бошлангандан бери Элдор Шомуродов мавзуси тинмаяпти. Ҳамюртимизнинг ўйинлари ва голлари россияликларнинг оромини ўғирлади. ЦСКА ва Россиянинг бошқа етакчилари, Германиянинг “Штутгарт” клуби Шомуродовни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Бунинг учун улар ўз таклифларини ҳам тайёрлаб қўйишган. Маълум бўлишича, ЦСКА ва “Штутгарт” Элдор учун “Ростов”га 10 миллион евро беришга тайёр.

Ростовликлар ушбу трансферни қишда кўриб чиқишлари мумкин. Чунки бу клуб учун яхшигина пул ишлаб қолиш варианти. Аммо музокаралар ёзга қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Сабаби футболчи ёзда бир қарорга келиб таклиф тушаётган клубларни ўшанда кўриб чиқиши ҳам айтилмоқда. Вакилимизнинг ўзи ёшлигида “Челси” либосини кийиб юргани, шу жамоа ҳужумчилари Торрес ва Дрогбанинг ўйинларига қизиққани борасида гапирган.

Россиялик журналистлар Шомуродовнинг ушбу фикрларидан сўнг уни “Челси” либосида расмлари интернет тармоғида анча шов-шувларга сабаб бўлди. Афтидан бунда ҳам бир маъно борга ўхшайди. Кейинги мавсум Элдор Шомуродовни майдонда “Челси” формасида кўриб қолсангиз ҳам ажабланманг. Ҳар ҳолда ҳозир унинг ўйинлари барчанинг диққат марказида. Ажаб эмас Шомуродов лондонликларнинг эътиборига тушиб қолса.

Қолаверса, Элдорга Хитойдан ҳам қизиқишлар йўқ эмас. Аммо бу вариант унинг режаларидан ҳозирча ўрин олмаган. Футболчининг ўзи Хитойга 30 ёшдан олдин бормаслигини маълум қилди.

Айни пайтда Шомуродовга ЦСКА ва “Штутгарт” жиддий таклиф билан чиққан. Аммо бу қизиқишлар ҳам йўқ. Эмас. Мисол учун Италиянинг ўртамиёна жамоалари ҳам ҳамюртимизнинг хизматларига эҳтиёж сезаётгани борасида ўтган ой хабарлар тарқалганди.

Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай якун топаркин? Шомуродов қайси чемпионатда тўп тепса ҳам терма жамоамизга фойдаси тегса бўлгани.

Бекзод Исаев




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 1
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 1
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 137
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 284
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 1
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 1
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 74
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 31
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • Бўлимлар