«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 19:45
ЎЗO‘Z

Шота Арвеладзе: “Футболчилар чемпион бўлишганидан кейин ҳам ойлик маошлар ва мукофот пулларини олишда давом этишади”

20 окт, 00:04 1 975 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шота Арвеладзе: “Футболчилар чемпион бўлишганидан кейин ҳам ойлик маошлар ва мукофот пулларини олишда давом этишади” “Динамо” – “Пахтакор” учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар мураббийи Шота Арвеладзе ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Терма жамоадаги ўйинлардан кейин футболчиларнинг яна жамоа ўйинига мослашиши қийин кечади. Шунга қарамай, футболчиларимизга раҳмат, бугун ўзларини яхши кўрсатишди. Биринчи бўлимда “Динамо” яхши ўйнади, ҳисобни очди, аммо бўлим якунида иккита гол уришимиз жамоамиз натижасига катта таъсир қилди. Иккинчи бўлимда захирадаги футболчиларнинг туширилиши ўйинимизни янада кучайтирди ва 4:1 ҳисобда ғалаба қозондик. Жамоамизда маҳорат юқорилиги ва ўйин жаҳатдан устун эканлигимиз кўринди.

- Чемпионликдан кейин жамоани руҳлантириш қийин кечмаяптими?
- Бу профессионализм. Ахир, футболчиларимиз чемпион бўлишганидан кейин ҳам ойлик маошлар ва мукофот пулларини олишда давом этишади. Чемпионатни, рақибларни ва мухлисларни ҳурмат қилишимиз шарт. Бугун жамоамизнинг чиройли ўйини барча мухлисларни қувонтирди, деб ўйлайман. Самарқандда ҳам мухлислар чиройли ўйинни олқишлашди.

- Биринчи давра ва иккинчи даврадаги “Динамо” орасида қандай фарқ кўринди?
- Бугунги ва Тошкентдаги “Динамо”га қарши ўйинларимизни эслайдиган бўлсак, биринчи даврадаги “Динамо”да ишонч юқори эди, биз уларни қийинчилик билан мағлуб эта олгандик. Бугун биринчи бўлим якунида иккита гол уришимиз вазифамизни осонлаштирди. Бугунги “Динамо”га бу ўйингача бўлган кетма-кет муваффақиятсизликлар таъсир қилмоқда, деб ўйлайман. Умуман олганда эса, “Динамо”ни курашувчан ва жанговар жамоа деб биламан. “Динамо” кейинги 4 та турда очколар олиб, лигада қолишини тилаб қоламан.
Манба: fcdinamo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 2
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 1
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 51
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 196
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 204
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 184
  • Сўнгги янгиликлар
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 0
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 1
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 0
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 3
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 29
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 86
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 21
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 44
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 51
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 196
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 61
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 184
  • Бўлимлар