«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:26
ЎЗO‘Z

Тимур Кападзе: "Абрамов келгач ҳужумкор ўйнай бошладик" (матбуот анжумани)

14 окт, 15:20 2 947 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тимур Кападзе: "Абрамов келгач ҳужумкор ўйнай бошладик" (матбуот анжумани) ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Сингапур - Ўзбекистон учрашувидан олдинги матбуот анжуманида Ўзбекистон терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Тимур Кападзе ва дарвозабон Абдумавлон Абдужалилов иштирок этди.
- Олдинги мураббий кетгач жамоа ўйинида нималар ўзгарди?
- Сингапур давлатига меҳмондўстлик учун раҳмат айтамиз. Ажойиб мамлакатда эканлигимиздан хурсандмиз. Саволга келадиган бўлсак футболчилар ҳужумкор ўйнашни исташганди, мураббий ўзгарганидан кейин анча ҳужумкор тактикада ўйнай бошладик. Биз айни пайтда ўзбекистонлик мухлислар ва мутахассислар хоҳлаган ўйинни намойиш этаяпмиз", - деди Тимур Кападзе.

- Сингапур терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз?
- Биз барча рақибни ҳурмат қиламиз. Сингапур ҳам шулар қаторида. Бўлажак рақибимиз сўнгги пайтларда яхши натижалар қайд этмоқда. Ўз ўйинимизни, яъни ҳужумкор тарзда ўйнашга интиламиз. Сингапур сафида ҳужумда тезкор футболчилар бор, бундан ташқари ақлли мураббийга эга.

- Эртага бутун ўйин давомида ташаббусга эгалик қилиб, ҳужумда ўйнамоқчимисизлар?
- Замонавий футболда бутун ўйин давомида ҳужумда ўйнаб бўлмайди, аммо имкон қадар кўпроқ ҳужумда ҳаракат қилишга интиламиз.

- Аввалги мураббий ва ҳозирги мураббий ўйин услубида қандай фарқ бор?
Абдумавлон Абдужалилов: - Биз анча эркин ўйнашни бошладик. Купер вақтида мен терма жамоага чақирилмаганман. Абрамов билан "Бунёдкор" клубида ҳам бирга ишлайман. Уни яхши биламан ва кўпроқ урғуни ҳужумга қаратишни бошладик.
Тимур Кападзе, Сингапур




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар