«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:03
ЎЗO‘Z

The Guardian назарига тушган Жасур Жалолиддинов билан суҳбат

13 окт, 06:33 2 712 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
The Guardian назарига тушган Жасур Жалолиддинов билан суҳбат Куни кеча хабар берилганидек Британиянинг машҳур The Guardian нашри 2002 йилда туғилган дунёнинг энг яхши ёш футболчилари рўйхатини эълон қилди.
Эътиборли жиҳати Ансу Фати, Мустафа Капи, Матиас Арезолар билан бир қаторда Ўзбекистонлик ёш иқтидор соҳиби Жасур Жалолиддиновни ҳам эътироф этди. Ўзбекистон U-19 терма жамоаси билан Таиланддаги халқаро турнирда иштрок этаётган футболчи биз билан алоқага чиқиб сайтимизга интервю берди.

- Жасурбек , Таиланддаги мусобақани йирик мағлубият билан бошладинглар. Балки Осиё чемпионати мезбонлиги Ўзбекистонга берилгани футболчиларга ҳотиржамлик бераётгандир..
- Турнир олдидан кореялик тенгқурларимиз билан ўйнашни хоҳлаган эдик. Шундай бўлди ҳам. Албатта биз истасак, истамасак ҳотиржамлик бўлади. Чунки ҳаммага ҳам бундай имконият берилавермайди.

- Жанубий Корея билан ўйиндаги натижа сизнингча адолатлими? Ҳисоб ўйинга мос бўлдими?
- Тан олиш керак, ўйин давомида Корея биздан устун бўлди. Ҳеч қандай режамиз ўхшамади. Ўйин давомида биз хотиржамликка берилдик, бунинг ўзига яраша сабаби бор. Биз олдин Белгия, Франция, Шотландия билан баҳсларда яхши ўйнаб, максимал натижа қайд этгандик. Лекин ишонтириб айтаманки биз бундан кўпроғига лойиқмиз. Чунки Корея Европа жамоаларидан кучли эмас. Бу учрашув биз учун дарс бўлди. Энди биз кимга қарши қандай ўйнаш кераклигини тушуниб етдик.

- Мусобақадаги ташкилий ишлар, учрашувларни бошланиш вақтлари кўнгилдагидекми?
- Ташкилотчилик борасида муаммо йўқ. Учрашувларни вақтлари бироз ноқулайроқ. Соат учда бошланади, жуда иссиқ, дим ҳаво нафас олишни қийинлаштиради. Шу тарафдан муаммога учраб ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмаяпмиз.

- Жаҳонга машҳур бўлган Британиянинг The Guardian нашри сизни жаҳоннинг энг яхши ёш футболчилари қаторига киритганига муносабатингиз қандай?
- Тўғрисини айтсам кутмаган эдим. Биринчи кўрганимда унча тушунмадим. Интернетни айланиб кўрганимдан кейин англаб етдим. Мехнат қилишдан тўҳташга ҳаққим йўқ энди. Мендан янаям кўпини кутишади.
Абдулазиз суҳбатлашди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 247
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 429
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 225
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 287
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 211
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар