«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2019, 14:21
ЎЗO‘Z

Яман бош мураббийи: "Фаластинга қарши ўйин билан таққослаганда бутунлай бошқа Ўзбекистонни кўрдик"

10 окт, 19:26 1 132 Спорт
Яман бош мураббийи: "Фаластинга қарши ўйин билан таққослаганда бутунлай бошқа Ўзбекистонни кўрдик"
ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Яман учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Сами Ал Наш қатнашди.
"Бугунги ўйинда тажриба борасидаги фарқ сезилиб қолди. Рақибларимиз биздан анча тажрибали. Ўзбекистон терма жамоасида жуда кўплаб вазиятлар юзага келди ва 5та гол уришди. Бизда бундай ҳолатлар кам бўлди, улардан фойдаланишда оқсадик", - дейди бош мураббий.

- Ўзбекистонни ўрганишда барибир Фаластинга қарши ўйинни кўрган бўлсангиз керак, ўша ўйин билан бугунги ўйиндаги Ўзбекистоннинг энг асосий фарқи нимада?
- Фаластин билан ўйин ва бугунги баҳс ўртасида катта фарқ бўлди. Энг катта устунлик ўз майдонида мухлислар қаршисида ўйнашгани ва шу боис бугун бутунлай бошқа Ўзбекистонни кўрдик.

- Яман ўтган икки баҳсда Сингапур ва Саудия Арабистонига иккитадан гол ура олганди. Аммо бугун шогирдларингизда тетиклик кўринмади...
- Бугун асосий ҳужумчимиз дисквалификация туфайли ўйнай олмади. Яна бир сабаб Саудия Арабистонига қарши баҳсда Баҳрайнда бўлса ҳам ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнагандик. Бугун эса меҳмон жамоа майдонида ҳаракат қилдик.

- Нима учун жамоаингиз тўп билан деярли кўп ҳаракат қилгани йўқ...
- Таркибимизда ёшлар жуда кўп. Улар ҳали бизнинг фалсафамизни тўлиқ тушуниб етишгани йўқ.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Манба: championat.asia

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Яман устози: Эртага Элдор Шомуродовга қарши алоҳида режа тузамиз 09 окт, 17:25
  • ЖЧ-2022 саралаш. Яман – Саудия Арабистони баҳсида жанговар дуранг қайд этилди 10 сен, 23:12
  • Олис йўл Қуддусдан бошланади. Фаластинни енгиш қанчалик зарурлиги ҳақида 05 сен, 15:35
  • ЖЧ-2022 саралаш баҳсларида Фаластин ва Яман уй ўйинларини қаерда ўтказади? 17 июл, 16:30
  • Карлуш Кейруш: "Секин-секин Ўзбекистоннинг ўйини кучайиб боришига шубҳа йўқ" 11 сен, 22:39
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркманистонда давлат муассасалари ходимлари пахта терими учун пул беришни истамагани учун ишдан бўшамоқда 20 окт, 13:38 68
  • Ҳиндистонда талабалар имтиҳонни бошларига картон қути кийган ҳолда топширишга мажбурланди 20 окт, 13:12 149
  • Москвада Украина президентининг ўзбекистонлик қиёфадоши топилди (видео) 20 окт, 12:44 350
  • Наманганда тўй кортежида бораётган Nexia юк машинасига бориб урилди (видео) 20 окт, 12:16 391
  • Зидан: “Реал” майдонда устунлик қилсада, кўплаб голли имкониятларни ярата олмади” 20 окт, 11:50 170
  • "Реал" қандай қилиб "Мальорка"га ютқазди? (видео) 20 окт, 11:30 219
  • Валерий Карпин 6:1 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин нималар деди? 20 окт, 11:04 517
  • "Зенит" ўз майдонида Шомуродовнинг "Ростов"ига 6 та гол урди (видео) 20 окт, 11:00 297
  • А Серия. "Ювентус" Туринда қийин ғалабага эришди (видео) 20 окт, 10:30 168
  • Тадқиқот: гаджетлар дисплейлари қаришни тезлаштиради 20 окт, 10:13 161
  • Бўлимлар