«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2019, 09:25
ЎЗO‘Z

Оксана Чусовитинадан яна бир рекорд

10 окт, 15:18 687 Спорт
Оксана Чусовитинадан яна бир рекорд
Спорт гимнастикаси бўйича етти карра олимпиада ўйинлари иштирокчиси Оксана Чусовитина 2020 йил Токиода бўлиб ўтадиган Ёзги олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Бу натижа орқали у фаолияти давомида саккизинчи олимпиадада иштирок этадиган бўлди ва ўзининг Гиннес рекордлари китобидаги рекордини янгилади.

Германиянинг Штутгарт шаҳрида бўлиб ўтаётган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати баҳсларининг таяниб сакраш турида иштирок этаётан 44 ёшли Чусовитина индивидуал баҳсларда Олимпиада йўлланмасини берувчи нормани бажарди ва саккизинчи бор бундай нуфузли турнирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Чусовитинадан ташқари мазкур мусобақада иштирок этаётган яна бир ўзбекистонлик спортчи Расул Абдураҳимов яккалик баҳсларда қайд этган натижаси билан олимпиада йўлланмасини қўлга киритди. Шу тариқа Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган ўзбекистонлик спортчилар сони айни вақтга келиб 10 нафарга етди.

Маълумот учун, Оксана Чусовитина 1992 йилдан бошлаб 2016 йилга қадар ўтказилган барча етти олимпиада ўйинларида иштирок этган. Бу спорт гимнастикаси тарихидаги энг яхши натижа бўлиб, спортчи 2016 йилда Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олганди. Олимпиадалар тарихидаги мутлақ рекордчи эса от спорти устаси канадалик Иан Миллер саналади. У 1972 йилдан 2012 йилга қадар жами 10та Олимпиада ўйинларида иштирок этган.

Чусовитина 1992 йилда МДҲ терма жамоаси таркибида олимпиада олтин медалини қўлга киритган. 2008 йилги Пекин олимпиадасида эса Германия терма жамоаси сафида иштирок этиб кумуш медалига сазовор бўлган. Бундан ташқари у уч карра жаҳон чемпиони (биттасида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида), тўртта кумуш (иккитаси Ўзбекистон терма жамоаси таркибида) , тўртта бронза (учтаси Ўзбекистон таркибида) медалларини қўлга киритган. Икки карра Осиё ўйинлари чемпионлигини, тўртта кумуш ва иккита бронза медалларини қўлга киритган. Германия терма жамоаси билан эса Европа чемпионлиги ва Европа чемпионатининг тўртта кумуш медалини қўлга киритган.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Оксана Чусовитина Бокудаги жаҳон кубогида шоҳсупага кўтарилди 17 мар, 08:00
  • Ўзбекистонлик қиз Мисрдаги мусобақада олтин медални қўлга киритди 11 дек, 23:40
  • 43 ёшли Оксана Чусовитина Париждаги Жаҳон кубогида олтин медал олди 30 сен, 21:24
  • 42 ёшли Оксана Чусовитина навбатдаги олтин медални қўлга киритди 18 мар, 08:04
  • Оксана Чусовитина Гиннеснинг рекордлар Китобига киритилди 12 дек, 22:47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қарши туман ҳокимлиги тан олди, ўқувчиларга ҳақиқатан асфалтда дарс ўтилган 14 окт, 09:10 48
  • Эрикссон: "Фергюсон мени ўлдираман деб қўрқитган" 14 окт, 08:43 101
  • Ўзбекистон Alibaba Group билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда 14 окт, 08:23 156
  • Мафия қурбони бўлган боксчи 14 окт, 07:43 699
  • Сабр тугади: Россия ва Туркия доллардан воз кечди 14 окт, 07:08 916
  • Трамп Туркияга қарши «қудратли санкциялар» қўллашга тайёрланмоқда 14 окт, 06:34 338
  • Фотошопсиз ва ақлни шоширадиган кўринишидаги 10та сурат 14 окт, 06:00 809
  • Эрдўған турк ҳарбийлари Сурияда нима қилаётганига изоҳ берди 14 окт, 00:30 458
  • Расул Кушербаев: "Артел" монополия сари интилишда сиёсий "крыша"га эга бўлди 14 окт, 00:02 668
  • Озода Саидзода муҳтарам Президентимиз, халқимиз ва санъаткорлардан узр сўраб, уни кечиришларини илтимос қилди... 13 окт, 23:30 1 561
  • Бўлимлар