«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 16:16
ЎЗO‘Z

Россиялик Абдулрашид Садулаев тўрт карра жаҳон чемпиони бўлди

22 сен, 22:53 3 021 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россиялик Абдулрашид Садулаев тўрт карра жаҳон чемпиони бўлди Россиялик эркин курашчи Абдулрашид Садулаев Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида 97 кг вазн тоифасида чемпион бўлди.
У финалда озарбойжонлик эркин курашчи Шариф Шарифовни 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва тўрт карра жаҳон чемпионига айланди.

Садуллаев 2016 йилги Рио Олимпиадасида -86 кг вазн тоифасида иштирок этиб, олтин медалга сазовор бўлган. Садуллаев 2014 йил Тошкентда, 2015 йил Лас-Вегасда ўтказилган жаҳон чемпионатида 86 кг вазн тоифасида, 2018 йил Будапештда ўтказилган жаҳон чемпионатида -97 кг вазн тоифасида чемпион бўлган, 2017 йил Парижда ўтган турнирда эса кумуш медал олган.

Шариф Шарифов эса 2012 йилги Лондон Олимпиадасида -84 кг вазн тоифасида иштирок этиб, олтин медал олган, 2016 йил Рио Олимпиадасида эса -86 кг вазн тоифасида қатнашиб, бронза медалга сазовор бўлган. У шунингдек, 2009 йил Ҳернингда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида бронза, 2011 йили Истанбулда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган.

Бу вазн тоифасида Шимолий Македония вакили Магомедгаджи Нуров ва америкалик Кайл Снайдер бронза медалларга эга чиқишди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда -97 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини Магомед Ибрагимов ҳимоя қилди. Лекин у чорак финалда америкалик Кайл Снайдерга ютқазиб медаллар учун курашдан чиқди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 394
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 197
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 86
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 379
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 287
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 180
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 9
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 19
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 97
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 298
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 94
  • Бўлимлар