«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:24
ЎЗO‘Z

Купер истеъфога чиқарилади, унинг ўрнига икки номзод кўриб чиқилмоқда

13 сен, 12:41 4 635 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Купер истеъфога чиқарилади, унинг ўрнига икки номзод кўриб чиқилмоқда Аргентиналик мутахассис Эктор Купер Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилади, яқин вақтлар ичида истеъфо ҳақида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Вазиятдан хабардор манба Kun.uz’га хабар беришича, терма жамоа жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичини Фаластинга қарши мағлубият билан бошлаганидан кейин ЎФА раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатишга қарор қилган.

Айни вақтда томонлар шартномани икки томонлама келишув асосида бекор қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Купер билан 2018 йилнинг 1 августидан 2021 йилнинг 30 ноябригача, ЖЧ-2022 саралаш цикли учун шартнома тузилганди ва агар терма жамоа Қатарда ўтказиладиган мундиалга йўлланма олса шартнома автоматик тарзда турнир якунигача узайтирилиши кўзда тутилганди.

Kun.uz’даги маълумотларга кўра, Купер ва унинг штаби учун йилига 2 миллион евро атрофидаги маош белгиланганди.

Айни вақтда мураббий билан шартнома муддатидан олдин бекор қилиниши учун қанча миқдорда компенсация тўланиши кераклиги бўйича аниқ маълумот йўқ. Манбанинг тасдиқлашича, компенсация миқдори шартноманинг қолган муддати учун белгиланган маош миқдоридан анча кам бўлади.

Ўтган вақт мобайнида Купер Ўзбекистон терма жамоасини 17 ўйинда майдонга бошлаб тушди, бу ўйинларда 7 ғалаба, 4 дуранг ва 6 бор мағлубият қайд этилди. 2019 йилги Осиё Кубогида Ўзбекистон терма жамоаси нимчорак финалда Австралияга пенальтилар сериясида ютқазди (0:0, 2:4).

Маълумотларга кўра, эндиликда терма жамоа бош мураббийи лавозими учун икки номзод кўриб чиқилмоқда: 2017 йилдан буён «Пахтакор»да ишлаётган Шота Арвеладзе ва ҳозирда «Бунёдкор»ни бошқараётган Вадим Абрамов.

Қайд этиш керакки, 2018 йилда Купер терма жамоага олиб келинишидан олдин Арвеладзе ҳам терма жамоа бош мураббийлигига номзодлар қаторида кўрилганди.

Шунингдек, ЎФА 2018 йилги жаҳон чемпионатига Эрон билан борган Карлос Кейруш билан ҳам музокаралар олиб борганди. Kun.uz’га маълум бўлишича, португалиялик мутахассис ўшанда йилига 8 миллион евро миқдорида маош сўраган.

Вадим Абрамов эса ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган, у 2010 йил апрелида терма жамоа бошқарувига келиб, 2011 йил январида Қатарда бўлиб ўтган Осиё Кубогида терма жамоани мусобақа яримфиналига олиб чиққанди. Аммо терма жамоа 2014 йилги жаҳон чемпионати саралашини Эронга қарши 0:1 ҳисобидаги мағлубият билан бошлагач истеъфога чиқарилганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон футболи тарихида мураббийлар учун берилган энг катта маош бразилиялик Луис Фелипе Сколарига тегишли бўлган. У 2009-2010 йилги мавсумда Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоасида ишлаганида, унга шартнома бўйича 12 миллион доллардан ортиқ йиллик маош белгиланганди.
Купер, истеъфо, терма жамоа




Мавзуга оид янгиликлар
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 0
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 394
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 197
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 86
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 379
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар