«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 13:19
ЎЗO‘Z

Ислом Аҳмедов: "Майдонда футболчилар бор-у, аммо жамоа йўқ"

11 сен, 23:10 745 Спорт
Ислом Аҳмедов: "Майдонда футболчилар бор-у, аммо жамоа йўқ"
Ҳозирги пайтда миллий терма жамоамизнинг мағлубияти қизғин муҳокамаларга сабаб бўляпти ва турли баҳс-мунозаралар авжига чиқяпти. Ахир Осиёда ўртача савиядаги рақиб бўлган, биздан кучсиз ҳисобланган Фаластинга мағлубиятга учраганимизни қандай тушуниш мумкин? Очиғи, жамоамиз кўрсатган ўйин барчани тушкун аҳволга тушириб қўйди. Шуми бизнинг ўйин, биз жаҳон чемпионатига шундай ўйин билан чиқамизми? Куперни биз мана шундай ўйин кўрсатиши учун олиб келганмидик? Унинг олдидаги асосий мажбурият ва мақсад жаҳон чемпионатига олиб чиқиш.

Аммо иккинчи саралаш босқичининг илк ўйинидаёқ кучсиз рақибга ютқазиб турса ёмон алам қилар экан-да ва бундан буёғига ундан нимани кутишни ҳам билмай қоласан экан. Табиийки, бундай пайтда жиддий танқидлар асослидек туюлмоқда. Айниқса, футболни яхши тушунадиган, тажрибали мутахассисларнинг билдирадиган муносабатлари эса янада қизиқарли кўриниши мумкин. Юртимизда кўзга кўринган, тажрибали мутахассисларимиздан бири Ислом Аҳмедов билан боғланиб, унинг миллий терма жамоамизнинг шармандали мағлубиятига қандай муносабатда эканлиги билан қизиқдик.

«Куперга тушунмадим»
- Жамоа ўйинга ҳар томонлама тайёр эмасди, - деб гап бошлади Аҳмедов. - Мураббийнинг имзоси кўринмади. Ваҳоланки, таркибда фақат энг яхши футболчиларимиз бор эди. Лекин улар ўйиндан узилиб қолишди, ташкилий томонлама ҳам ўйинимиз йўқ. Бу бизнинг жамоа эмасди, мутлақо танимадим. Бу ерда ҳамма савол бош мураббий ва унинг штабига. Жамоамиз Купернинг қўлида бир йилдан бери шуғулланяпти. Майли, Осиё Кубогигача унинг ихтиёрида икки-уч ойча вақт бор эди, бу тушунарли. Кечирасиз, энди бир йил вақт ўтди.

Сизга мутахассис сифатида айтаманки, жамоамизда ўйин йўқ. Бир йил давомида мураббий нима билан шуғулланди? Фаластин билан ўйиндан кейин Купер жуда қизиқарли интервью берди. Бу биринчи ўйин, охиригача кўрайлик, кейин хулоса чиқарамиз деяпти. Ие, ахир вазият шундай давом этса, қандай қилиб охири бўлиши мумкин? Биласизми, ўйинни кўриб ўзимни жуда ғалати ҳис қилдим. Бизнинг футболчиларимиз яхши ва сифатли ўйнай олишади.

Бироқ Ўзбекистон учун ниҳоятда ачинарли ўйин бўлди. Мен ўйиндаги хатолар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Боя айтганимдек, умуман ўйин йўқ, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам. Ким нима қилишни билмаяпти. Аслида барча йигитлар бир-бирини яхши тушунади. Аммо Фаластин билан учрашувда бир-бирини тушунишмади. Фаластин биздан кучлироқ кўринди. Ваҳоланки, уларнинг жамоасида бизникиларга ўхшаган бирорта яхши футболчи йўқ. Хўш, бу вазиятда яна кимга савол бўлиши керак? Албатта мураббийга.

Элдор Шомуродов Россия чемпионатида август ойининг энг яхши футболчиси бўлди, аммо Фаластин билан учрашувда умуман кўринмади. Яна кимга савол бўлиши керак, табиийки бош мураббийга. Купердан жамоа билан нима қилгани ҳақида сўраш керак. Бизда ҳамма ўйинчининг номи бор, таниқли. Лекин майдонда уларни кўрганимиз йўқ. Купер бизга тушунтирсин. Афсуски, матбуот анжуманида бош мураббий футболчилар айтганларимни қилмади деяпти.

Ие, бўлмаса уларни ким тайёрлади? Ким чақирди? Улардан нимани талаб қилди? Нимани ўргатди? Очиғи, Куперга тушунмадим, у Фаластин билан учрашувда нимани хоҳлаганини билмадим. Ҳимоявий ўйинми десам, ҳимоя йўқ. Ҳужумкор ўйин десак, ҳужум ҳам йўқ. Футболчилар майдонда бор-у, аммо жамоа йўқ эди. Биз эса гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқишимиз керак. Аммо энди биз уч очко йўқотдик ва тўплар нисбатимиз минус икки.

«Раҳбарларимиз тўғри хулоса чиқаришади»
- Купер интервьюсида ҳаммасини аниқ гапирди. Охиригача шу ерда бўламан деди. Футболимиз раҳбариятида футболни тушунадиган инсонлар бор. Улар бу вазиятдан тўғри хулоса чиқаришади. Ҳамма ўйинни кўрди. Ўйлайманки, раҳбарларимиз профессионал даражада хулоса чиқаришади. Агар шу кетишда бўлса, биз узоққа бормаймиз. Бу ерда бошқа муаммо бор. Яъни, Купер билан тузилган шартнома. Унинг ойлик маоши кичкина пул бўлмаса керак, ҳар ҳолда. У охиригача ишламоқчи бўляптими, демак шартномаси кучли тузилган.

Қаранг, Фаластин мураббийи ўйинни ютгач, матбуот анжуманида йиғлаб юборди. Бизнинг мураббийимиз эса ўйинчиларни айблаяпти. Ким футболчиларни айблаётган бўлса, у мен учун мураббий эмас. Мен Фаластинни ва унинг футболчиларини ҳурмат қиламан. Аммо бизнинг Осиёда ўз жойимиз ва ўрнимиз бор. Улар Ўзбекистонни ютди ва биздан кучлироқ ўйнашди ҳам. Биз ўзимизнинг ўйинчиларимизни ва уларнинг нималарга қодирлигини ҳам яхши биламиз.

«Барча саволлар мураббийга»
- Биласизми, таркибимиз ажойиб футболчилардан ташкил топган. Уларнинг сони 11 та эмас, 22 нафар. Футболда ҳамма нарса мураббийга тегишли. Ўйинчиларга ачиняпман, улар ҳозир бу мағлубиятдан кейин қандай кайфиятда? Бундай ўйиндан кейин ўйинчи ўзидаги ишончни йўқотиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун ҳозир футболчиларимизга қийин. Фаластинга қарши ўйиндан олдин улар таниқли эди, учрашувдан кейин эса уларга бўлган қизишлар тушиб кетди. Тайёргарликка кўп нарса боғлиқ.

Лекин савол туғилади. Улар ким билан ишлашяпти, кимнинг қўли остида қандай йўналишда ҳаракат қилишяпти. Ахир Фаластинга қарши баҳсда йигитларимиз футбол ўйнашмади. Ахир биз ўзимизникиларни биламиз-ку, қандай ҳужумкор футбол кўрсатишларини. Билмадим, улар ўйинга қандай тайёргарлик кўришган? Афсуски, кучсиз бўлган Фаластин биздан кўра кучлироқ ўйнади. Агар яхши ўйнаб ютқазсак бу бошқа гап.

Аммо кеча рақиб ким эди ва биз қандай ўйнадик? Бу оғриқли савол. Ўзини ҳурмат қиладиган мураббий бундай ўйин ва мағлубиятдан сўнг истъефога чиқади. Футбол тарихида эса бунга доир мисоллар кўп бўлган. Мен танқид қилмоқчи эмасман, шунчаки барча саволлар мураббийга қаратилган ва улардан жавоблар олиш керак.

Шуҳратбек Жўраев

Манба: Sports.uz

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Эктор Купер бизни мундиал сари етаклаб боришга қодирми? 11 сен, 19:05
  • Биродар Абдураимов: "Юрт учун бундай футбол ўйналмайди" 10 сен, 10:48
  • Хавотиримизни оширган, ҳар томонлама ютқазган Эктор Купер, Аҳмедовга таътимаган юбилей ўйин ҳақида 06 сен, 22:50
  • Даврон Ҳошимов: "Купер билан жаҳон чемпионатига чиқишимизга шубҳам йўқ" 04 апр, 19:08
  • Рустам Акрамов Куперни қўллаб-қувватлашга чақирди 29 ноя, 23:44
  • Сўнгги янгиликлар
  • Отабек Шукуров БАА Суперкубогини қўлга киритди 15 сен, 12:50 82
  • "Норвич" бош мураббийининг "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақидаги ажойиб фикрлари 15 сен, 12:25 171
  • “Манчестер Сити” АПЛ дебютантига ютқазиб қўйди (видео) 15 сен, 11:59 151
  • Мессисиз “Барселона” ўзида “Валенсия”га бешта гол урди (видео) 15 сен, 11:35 145
  • Ургутда ўқитувчи аёл ўқувчи қизни урди (видео) 15 сен, 11:09 710
  • Спортчи югуришдан тўхтаб, жароҳат олган рақибини маррагача олиб борди (видео) 15 сен, 10:43 320
  • Бокс. Жаҳон чемпионатининг 7-кунида Миразиз, Дилшод ва Санжар рингга кўтарилади 15 сен, 10:16 201
  • Марказий Осиё давлатларининг Хитойдан қарзи қанча? 15 сен, 09:50 749
  • Зоиров қирғизистонлик, Қаҳрамонов эса бразилиялик боксчига қарши рингга кўтарилади 15 сен, 09:18 209
  • Сенат: Тўй-ҳашамлар қисқартирилади ва тартибга солинади 15 сен, 08:50 501
  • Бўлимлар