«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2019, 22:29
ЎЗO‘Z

Ёш шахматчиларимиз Ҳиндистонда ўтган халқаро мусобақада 2-ўринни олишди

11 сен, 21:10 379 Спорт
Ёш шахматчиларимиз Ҳиндистонда ўтган халқаро мусобақада 2-ўринни олишди
Жорий йилнинг 4-11 сентябр кунлари Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида 6-20 ёшлилар ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати бўлиб ўтди.
Мусобақа қатнашчилари стандарт, рапид ва блиц бўйича ўзаро кураш олиб бордилар.

Чемпионатда олтин медални қўлга киритганлар Халқаро гроссмейстр унвонига эга бўлишди. Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, юртимиз шарафини 11 нафар ақл идрок эгалари ҳимоя қилди. Улар орасида ФИДЕ тоифасидаги спорт усталари Абдумалик Абдусалимов ва Муҳаммадали Абдруҳмонов ҳамда аёллар ўртасида халқаро тоифадаги спорт устаси Баҳора Абдусатторова ҳам бор.

Мазкур чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси 8 медал билан 10 давлат орасида 3 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза медални қўлга киритди ва умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Абдумалик Абдусалимов 20 ёшлилар ўртасида(стандарт), Муҳаммадали Абдураҳмонов 18 ёшлилар ўртасида(рапид), Даврон Шарипов эса 14 ёшгача бўлганлар ўртасида(блиц) чемпионлик мақомига эришишди.

Мафтуна Бобомуродова 14 ёшлилар ўртасида кумуш, Муҳаммадисо Убайдуллаев 8 ёшлилар ўртасида(блиц), Абдумалик Абдусалимов 20 ёшлилар ўртасида(блиц), Баҳора Абдусаттарова 20 ёшлилар ўртасида стандарт ҳамда блиц йўналишларида бронза медалларини қўлга киритишди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Ёш шахматчиларимиз Ҳиндистонда халқаро мусобақада қатнашмоқда 06 сен, 18:04
  • Ўзбекистонлик шахматчилар Белоруссиядаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 16 авг, 16:05
  • Шахмат бўйича 15-чи Осиё чемпионатида юртдошларимиз 48 та медални қўлга киритишди якунланди 04 июл, 11:11
  • Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпиони бўлишди 26 июн, 20:56
  • 2016 йилда шахматчиларимиз 67та медални кўлга киритди 09 янв, 19:46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лола Каримова-Тиллаева: «Опам учун фақат дуо қила оламан» 19 сен, 22:05 194
  • Иқтисодиёт ва Молия институтида ректордан бошқа барча раҳбар ходимлар ишдан олинди 19 сен, 21:42 307
  • Фарғонада туғилган уч эгизакка Бибихоним, Амирбек ва Темурбек деб исм қўйилди 19 сен, 21:15 183
  • АҚШлик «Бақалоқ» суғур YouTube юлдузига айланди (видео) 19 сен, 20:48 193
  • Олий маълумотли фуқаролар ҳам 12 ой ҳарбий хизматни ўтайдиган бўлди 19 сен, 20:22 303
  • Вазирлар ва ҳокимлар биттадан мактабни оталиққа олади 19 сен, 19:55 279
  • Ошхонадаги қинғирлик 19 сен, 19:30 595
  • "France Football" дунёнинг энг яхши дарвозабони учун Яшин мукофотини таъсис этди 19 сен, 19:07 240
  • Автомобилларнинг божхона тўловлари босқичма-босқич пасайтириб борилади 19 сен, 18:43 525
  • Сабабсиз дарсга келмайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланади 19 сен, 18:20 455
  • Бўлимлар