«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:06
ЎЗO‘Z

Хавотиримизни оширган, ҳар томонлама ютқазган Эктор Купер, Аҳмедовга таътимаган юбилей ўйин ҳақида

06 сен, 22:50 3 336 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хавотиримизни оширган, ҳар томонлама ютқазган Эктор Купер, Аҳмедовга таътимаган юбилей ўйин ҳақида Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларини яхши ниятда кутдик. Аламлиси, доим кутамиз. Кутганимизга яраша натижа бўлмаса-да, умид ила қараймиз. Бу гал ҳам шундай, афсуски шундай.

Футболимиз тарихида 5 сентябрь қора кунга айланмоқда. Аввалги жаҳон чемпионати саралашининг охирги ўйинини айнан шу санада ўтказганмиз. Бу барчанинг ёдида. Жанубий Корея тарихидаги энг кучсиз жамоани юртимизда юта олмаганимиз алам билан эсга олинади. Россиялик таниқли шарҳловчи Константин Генич учрашувни шарҳлаганди ва ўзи билан бирга термамизни юртига олиб кетмоқчи бўлганди. Бироқ биз битта гол ҳам ура олмаганмиз.

Бу сафарчи? Бу сафар ҳам саралаш баҳсларини сунъий қопламали майдонда бошладик. Рақибга 2 та тўп фарқи билан ютқаздик. Ўшанда терма жамоамизда мураббий алмашганди. Эътиборлиси, Фаластин – Ўзбекистон учрашувини шарҳлаб борган Хайрулла Ҳамидов авваллари Эктор Купер шанига илиқ фикрлар билдирарди. Ҳозир эса унинг ҳам фикри ўзгарди. Буни шарҳ давомида билдик, эшитдик.

Одил Аҳмедовга таътимаган юбилей ўйин. Аҳмедов терма жамоамиз сафида 100-ўйинини ўтказди. Тарихга кирди. Аммо омадсиз чиқди. Учрашувда Аҳмедовда қулай имконият бўлди. Бироқ унинг ўзи фойдалана олмади. Акси бўлганда, ҳисоб бундай кўриниш олмаган ва ўз юбилейи учун ўзи совға тақдим этарди.

Умуман олганда, футболчилар жон куйдиришмади. Бирорта ўйинчи ютқазаётган жамоа вакилиги ўхшамасди. Уларнинг ҳаракатларини кўрган томошабин бизга бу ўйин натижаси аҳамиятсиз эканда деган ҳаёлга бориши турган гап.

Шу куни футболчиларнинг бу ҳаракатларидан яна бир тахминга келдик. У ҳам бўлса иш ташлаш. Футболчилар мураббийнинг услубига кўника олмаётганини биринчи кунданоқ айтишганди. Жумладан Одил Аҳмедов. Бу мавзу жуда кўп муҳокама қилинган. ЎФАнинг аввалги раҳбарияти ва вакиллари Куперни оқлаш учун жуда ҳаракат қилишган. Дебатлар уюштиришган. Улар Куперни асослаш учун ўзларига 2 та жиҳатни белгилаб олишганди. Бири терма жамоамизга келадиган мураббий хориждан бўлиши ва иккинчи ўша мутахассис аввалги термаси билан жаҳон чемпионатига чиққан бўлиши кераклиги.

Ҳўп, шу талабларга мос келгандир. Лекин буни улардан бошқа барча қабул қилмади. Нега? Чунки Купер замонавий футболнинг одами эмас. У яқин йиллар ичида бирор бир каромат кўрсатмаган. Тактик жиҳатдан нўноқ эканлигини Фаластинга қарши беллашувда ҳам кўрдик.

Энг ёмони биз футболни қандай ўйнаш кераклигини Фаластиндан ўрганишимизга тўғри келмоқда. Қаранг қандай кунларга қолдик. Қарши ҳужумда бизга ўрнак бўлган Фаластин. Бизга бирор марта ҳам гол урмаган Фаластин 2 марта дарвозамизни чиройли тарзда ишғол этди. Ўзбекистон миллий терма жамоасини мағлубиятга учратди. Ютқазаётганимизда трансляция режиссёрлари бот-бот ҳеч нарса қила олмаётган Эктор Куперни намойиш этишди. Уларга раҳмат. Айримларга шундай пайтда оддий рақибга қарши учрашувда ҳам ҳеч нарсани ўзгартира олмаётган жаноб Куперни кўрсатиб беришди. Футболимизнинг олдинги раҳбарлари қилган хатолар ҳали кўп зараримизга ишламаса эди.

Умид қиламизки, айни пайтда амалда ишларни қилаётган ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов футболни тушунадиган ва ҳозирги бўлаётганларни кўриб турган инсон. Эктор Купер масаласига кеч бўлмасдан бир қарорга келсалар айни муддао бўларди. Тўғри, Куперга жавоб бериш осон эмас. Аввалги раҳбарият тузган шартнома шартлари бунга тўсқинлик қилар. Чунки яқиндагина ЎФА вакилларининг Куперга маҳаллий мураббийлардан бирини ёрдамчи қилиб олинг деган таклифига йўқ дея жавоб берган. Тўғри, Суперлиганинг айни қизғин палласида Африка миллатлар лигасида экспертлик қилган, сўнг меҳнат таътилида бўлган мутахассис ўзининг бундай “қобилият”ларини бировга ўргатгиси келармиди?!

Нима бўлаганда ҳам Эктор Купер борасида ҳавотирларимиз яна-да ошди. Энг ёмони у юртимизга келганида ҳам ортиқча қувонмагандик. Асосий паллада аввалги хатоларимиз панд бермаслигига жуда ишонгимиз келади.
Манба: Sports.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 796
  • Элдор Шомуродовнинг жароҳатига ойдинлик киритилди, лекин... 27 мар, 21:05 644
  • “Бунёдкор” стадионида ўша хунук ҳолат яна такрорланди 27 мар, 17:43 980
  • Евро-2024: барча иштирокчи жамоалар маълум бўлди 27 мар, 07:49 260
  • Грузия илк маротаба Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 27 мар, 02:20 211
  • Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарни мағлубиятга учратди 27 мар, 02:13 455
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 0
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 0
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 0
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 271
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 68
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Бўлимлар