«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 01:35
ЎЗO‘Z

Эктор Купер шармандали мағлубиятга қандай изоҳ берди?

05 сен, 22:26 5 001 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эктор Купер шармандали мағлубиятга қандай изоҳ берди? Сал аввал якунига етган Фаластин - Ўзбекистон баҳсидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.
Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш босқичидаги илк учрашувни 0:2 ҳисобидаги мағлубият билан бошлади. Терма жамоамиз бош мураббийи Эктор Купер ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қуйидаги фикрларни билдирди.

- Мен жуда ғазабдаман. Футболчилардан бундай ўйин кутмагандим. Ўтказиб юборилган биринчи голга қадар яхши ўйнаётгандик. Лекин биринчи голдан кейин ҳаммаси ўзгариб кетди. Футболчилар ўйинга эътиборни йўқотиб қўйишди. Ҳимояда хатолар юзага келди. Вазиятни ўзгартириш учун захирадан футболчилар ўйинга қўшилди, иккинчи ҳужумчини майдонга туширдик. Лекин бу ҳам ёрдам бермади. Шуни айтишим керак, саралаш босқичи энди бошланди ва биринчи ўйиндан кейиноқ якуний хулосани бериш қийин. Ҳали олдинда ўйинлар кўп ва вазиятни ўнглай оламиз.

- Бугун жуда бир аламли мағлубият бўлди. Осиё Кубогида Туркманистонга қарши баҳсни ҳисобга олмаганда терма жамоамиз қачон чиройли ўйин кўрсатганини эслаш қийин. Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳаммаси кеч бўлмасидан истеъфога чиқиш пайти келмадими?
- Сиз биринчи ўйиндан кейиноқ истеъфо сўраяпсизми? Мен буни нормал ҳолат деб ҳисобламайман. Чунки биз энди саралашда биринчи ўйинни ўтказдик. Ҳеч қаерда дастлабки мағлубиятдан кейиноқ мураббий ишдан бўшатилмайди.

- Фаластин терма жамоаси кўрсатган ўйин ҳақида дея оласиз? Бизнинг терма жамоа қанчалик узоққа бора олади?
- Аввало Фаластин терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Жамоангиз бугун ҳақиқатан яхши ўйин кўрсатди. Лекин мен дарҳол бу жамоа ҳақида тайинли гап айтмаган бўлардим, чунки олдинда ўйинлар кўп ва вазият ўзгариб кетиши мумкин. Кейинги босқичга чиқиш учун ҳар икки жамоада имконият бор.

- Жамоангиз бугун жиддий мағлубиятни қабул қилиб олди. Лекин олдинда ҳали Саудия Арабистонига қарши ўйинлар бор. Фаластиндан ҳам кучли жамоага қарши имкониятларни қандай баҳолайсиз?
- Мен кеча айтгандим: илк ўйинни ғалаба билан бошлаш жуда зарур деб. Аммо бугун бунинг акси бўлди. Бошидан хато бўлди ва бундай бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Вазифамиз мағлубиятдан тегишли хулоса чиқарган ҳолда кейинги беллашувларга ҳозирлик кўриш.

- Қувондиқ Рўзиев билан Икром Алибоевни Санжар Шоаҳмедов билан Достон Ҳамдамовга алмаштирилишини хато деб ҳисоблайсизми?
- Биз нима учун алмаштиришларни амалга орширдик? Чунки Қувондиқ Рўзиев толиқиб қолганди. Икром Алибоев ҳақида ҳам шундай деса бўлади. Яна шуни айтишим керак, бу мағлубиятдан кўп ҳам фожеа ясаш керак эмас. Битта ғалаба ҳаммасини ювиб кетади. Шу боис ҳаммани сабрли бўлишга чақираман. Саралаш баҳслари якунига етгунча кутишимиз керак, шундан сўнггина натижа кўзга ташланади.

- Терма жамоамиз кўрсатган ўйин сиз учун уятли эмасми?
- Мен буни уятли демаган бўлардим. Чунки майдонга тушган футболчилар барибир ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишди. Ўйинимиз қанчалик уятли ёки яхшилигини саралаш босқичининг охирида эгаллаган ўрнимизга қараб кўрамиз.

Манба : championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 0
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 91
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 70
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 79
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 145
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 135
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 0
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 0
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 0
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 0
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 91
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 70
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 79
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 15
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 145
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 177
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 51
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 120
  • Бўлимлар