«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 19:06
ЎЗO‘Z

Купер ЖЧ-2022 йўлидаги илк ўйин олдидан йиғинга чақирган футболчилар рўйхати

23 авг, 10:43 3 187 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Купер ЖЧ-2022 йўлидаги илк ўйин олдидан йиғинга чақирган футболчилар рўйхати Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2022 ва ОК-2023 қўшма саралашидаги илк ўйини – Фаластинга қарши учрашув олдидан йиғинга чақирилган футболчилар рўйхати эълон қилинди. Рўйхатдан 24 футболчи ўрин олган.

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов («Пахтакор»), Элдор Суюнов («Пахтакор»), Ботирали Эргашев («Динамо»).
Ҳимоячилар: Егор Кримец («Пахтакор»), Анзур Исмоилов («Локомотив»), Достон Турсунов («Ренофа Ямагучи» – Япония), Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»), Олег Зотеев («Локомотив»), Фаррух Сайфиев («Пахтакор»), Даврон Хошимов («Локомотив»), Ҳожиакбар Алижонов («Пахтакор»).
Яримҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков («Пахтакор»), Одил Аҳмедов («Шанхай СИПГ» - Хитой), Икром Алибоев («Сеул ФК» – Жанубий Корея), Азиз Ғаниев («Насаф»), Остон Ўрунов («Локомотив»), Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Санжар Шоаҳмедов («Теренггану» - Малайзия), Достон Ибрагимов («Қизилқум»), Қувондиқ Рўзиев («Қўқон-1912»), Достон Ҳамдамов («Пахтакор»).
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов («Ростов» – Россия), Игорь Сергеев («Пахтакор»), Темурхўжа Абдухолиқов («Локомотив»).

ЎФА расмий сайтига кўра, Эктор Купер бошчилигидаги жамоа 28 август – 3 сентябрь кунлари Тошкентда машғулот олиб боради.

Фаластин билан ўйин 5 сентябрь, пайшанба куни Қуддусга туташ Ал-Рам шаҳрида бўлиб ўтади. Фаластин миллий жамоаси уй ўйинларини ўтказадиган «Файсал Ал-Ҳусайни» стадионидаги баҳс маҳаллий вақт билан соат 17:00, Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, саралашнинг «D» гуруҳидан Саудия Арабистони, Сингапур ва Яман термалари ҳам ўрин олган. 2-тур 10 сентябрь куни Ўзбекистоннинг иштирокисиз ўтади.

Маълумот учун, жорий саралаш – Ўзбекистон миллий жамоасининг Жаҳон чемпионати йўлидаги 6-уринишидир. Бундан аввалги бешта уринишнинг барчаси муваффақиятсиз якун топган.

1997 йилдан буён мундиал учун курашиб келаётган Ўзбекистон ЖЧ саралашларида жами 94 та ўйин ўтказган.
Бу ўйинларнинг 49 таси ғалаба, 19 таси дуранг ва 26 таси мағлубият билан тугаган. Тўплар нисбати: 175-95.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 1
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 1
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 137
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 284
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 1
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 1
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 74
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 31
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • Бўлимлар