«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 03:57
ЎЗO‘Z

«Нақд пуллар қаердан келди?» Андижон ҳокимининг гаплари акс-садо бера бошлади...

21 авг, 17:25 6 221 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Нақд пуллар қаердан келди?» Андижон ҳокимининг гаплари акс-садо бера бошлади... Андижон вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг маҳаллий «Андижон» футбол клуби ҳақидаги гаплари акс-садо бера бошлади.

Ҳокимнинг ижтимоий тармоқда тарқалган «нутқи»да футбол клуби натижаларидан қаттиқ норози эканини илғаш қийиш эмас: «14-ўринда... Менга алам қилмайдими? 17 миллиард сўмга стадион қилиб берсам, ойма-ой ойлигини берсам... Энг ками 10 миллион ойлик олишади... Қўлига пул берсаму, ютқазиб келаверса. Нега уларга пул беришим керак? Алам қилмайдими? Энг ёмони – бу 100 фоиз ҳомийлик билан бўладиган нарса. Ҳомийлар ҳам команда яхши бўлса ҳомийлик қилади-да... 14-ўринда бўлса, ютқазиб келаверса, ҳомийларга бу ёқадими? Менга шу алам қилди. Охири гаплашмай қўйдим, керак эмас менга бундай футбол... Яқинда юрагим ачишиб, барибир яна пул бердим. Шундан кейин 2-3 ўйинда 10-ўринга чиқиб олишди. Агар ютиб келсанг, ҳар ўйинда оладиган ойлигингдан ташқари 100 миллион сўм мукофот бераман деяпман. «Металлург»ни ютиб келганида 100 миллион сўмни қопи билан олиб келиб бердим. «Навбаҳор»га қарши ўйиндан олдин муовиним орқали 280 миллион сўм бериб юбордим. Телефонда куч-қувват тиладим, агар «Навбаҳор»ни ютсанг яна 100 миллион сўм бераман дедим. 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди...»

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ҳокимнинг бу гапларига қуйидагича муносабат билдирди: «...Қачонки, ҳоким стадионни 17 миллиардга таъмирлаттирганини, клубга пул бераётганини айтса, бу, унинг вилоят бюджетини худди ўзиникидек тақсимлаётганини англатади. Қачонки ҳоким, муовини орқали клубга юз миллион нақд бериб юборганини, кейин яна 280 миллион нақд пул тарқатганини айтса, керакли идоралар қизиқиши керак — бу нақд пуллар қаердан келди ва уларнинг солиғи тўланганми?

Қачонки, ҳоким, сўнгги ўринда бораётган клубга пул беришга мажбур эмаслигини айтса, у ҳақ. Шахсан унда бундай мажбурият йўқ. Ўша клуб таъсисчилари ва ҳомийларида бор бундай мажбурият, у ҳам жорий шартномалар ва келишувлар асосида.

Агар таъсисчилар клубга қилинган ҳаражатлар ўзини оқламаяпти, деб ҳисоблашса, улар клубни ёпадилар ёки ундан қутуладилар. Масалан, Роман Абрамович ёки Шайх Мансур ўз клубларига хаддан ташқари кўп пул кетаётганидан шикоят қилишларини тасаввур қила олмайман. Алишер Усмоновга «Арсенал» клуби бошқарувидаги баъзи қарорлар ёқмади, натижада ўзига тегишли 30 фоизлик акцияни сотиб юборди. Эътибор беринг, тилга олинган бу инсонлар, ростан ҳам, «мен клубга пул беряпман», дейишга ҳаққи бўлган одамлардир...»




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар