«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 08:03
ЎЗO‘Z

«Олти очколик ўйин». Неймар «Реал»га керакми ёки «Барселона»га?

14 авг, 14:38 2 405 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Олти очколик ўйин». Неймар «Реал»га керакми ёки «Барселона»га? Неймарнинг трансфери гоҳ «Реал», гоҳ «Барселона» билан боғланиб, ўзига хос рақобатни эслатиб юбораётгандек туюлса-да, аслида ундай эмас ва олти-етти йил олдинги пойга билан солиштириш ноўрин. Ўшанда ростан ҳам Испания грандлари «Сантос»да порлаётган юлдузда Роналду ва Мессининг ўринбосарини кўришган ва уни клубга олиб келиш учун қаттиқ ҳаракат қилишганди.

Менимча, ҳозир ундай эмас. Аксинча, Неймарнинг Испанияга қайтмоқчи бўлаётгани клубларга имкониятдан кўра, хавотир тақдим этаётгандек. Умуман, Ла Лига фаворитларига Неймар керакми ўзи?

«Реал»ни олайлик. Зидан олиб келмоқчи бўлган навбатдаги юлдуз сифатида Мбаппе ёки Неймардан кўра, кўпроқ Погбани истаганини тушунса бўлади. Барибир таркибда юлдузларнинг жойлаштирилиши масаласи қандайдир мувозанатни талаб қилади. «Реал» ҳужум чизиғига Азарни сотиб олди ва уни олдинги чизиқнинг асосий юлдузи сифатида кўрмоқда. Бу ҳолатда энди Неймарнинг ҳам қўшилиши (бунинг устига, Неймар ҳам айнан чап қанотга оғиб ўйнайди) қандай оқибатга олиб келиши аниқ эмас. Погба эса, марказий ярим ҳимоянинг юлдузи бўлиши керак эди ва у Азарга ҳалақит қилмасди, аксинча, ёрдам берарди. Шу нуқтайи назардан, бугунги «Реал» таркибига етишмаётган қисм айнан Неймар деб ўйламайман.

«Барселона»да бироз бошқача, бу ерда «асосий юлдуз» деган савол йўқ, «Месси ва бошқалар» бор. Барселонада Неймарнинг ўзи ҳам «Мессининг ёрдамчиси» бўлишга қарши эмасдек, яъни бундай муаммо чиқмайди. Аммо Гризманнинг келиши ва Суареснинг ҳамон таркибда экани, Неймарга эҳтиёж пайдо қиладими? Майли, Коутиньо тескари йўналишда Парижга кетсин, Дембеледан ҳам бир амаллаб қутулишди дейлик. Шундай бўлса ҳам, асосий таркибда Месси – Неймар – Суарес – Гризманн тўртлигини тасаввур қилиш ҳам қийин. Албатта, бу жуда қизиқ бўларди, жамоа ҳозиргидан кучлироқ бўлиши аниқ – аммо Неймарга тўланадиган катта пул даражасида эҳтиёж йўқ, демоқчиман холос.

Хуллас, бир нарса шубҳасиз, Неймар – топ футболчи, унинг таркибда бўлиши «Реал»ни ҳам, «Барселона»ни ҳам кучайтиради. Лекин бу фарқ унга тўланадиган йирик трансфер суммаси қадар эмас, клубларнинг Неймарга эҳтиёжи нима қилиб бўлса ҳам, уни сотиб олиш кераклигини кўрсатмаяпти. Хўш, унда нега Перес ҳам, Бартомеу ҳам Неймардан воз кечиб қўя қолишмаяпти?

Ундай қила олмайдилар. Агар Перес Неймардан воз кечса, «Барселона» уни қўлга киритиши, Бартомеу истамаса, «Реал» улоқни олиб кетиши мумкин. Энди, жамоалар бразилиялик футболчини қўлга киритиш имкониятидан воз кечиш баробарида, бу имкониятни рақибга бериб қўядилар. Перес Неймар ҳисобига жамоасини кучайтириш имкониятидан осонгина воз кечиши мумкиндир, аммо «Барселона»нинг Неймар билан кучайишини истамайди. Неймар учун тўланиши мумкин бўлган трансфер суммасининг ярми айнан мана шу фактор туфайли, деб ҳам тушунаверинг.

Мен бир нарсага аминман, агар Неймар Париж клуби билан янги шартнома имзолаганда ёки турли хабарларда айтилганидек, «Ювентус», «Манчестер Юнайтед» каби бирор клубларга трансфер бўлганида, Перес ва Бартомеу учун айни муддао бўларди. Улар буни истаган бўлишлари ҳам мумкин. Йўқ, Неймарнинг айнан Испания остонасига жойлашиб олгани ҳар икки клубга муаммо туғдираётгандек.

Бу худди футболдаги «олти очколик ўйин»га ўхшайди. Масалан, чемпионлик учун курашаётган икки жамоа ўзаро ўйнаганда, шарҳловчилар бу иборани кўп ишлатишади. Бу ўйиндаги ғалаба олти очкога тенг – ҳам сиз уч очкони оласиз, ҳам асосий рақиб уч очкодан маҳрум бўлади. Бу ўйин икки жамоа очколарини тенглаштириши ҳам ёки фарқни олти очкогача ошириши ҳам мумкин. Мана шунақа масъулиятли ўйин.

«Реал» ва «Барселона» бундай ўйинларда кўп куч синашишган. Деярли ҳар мавсум, айниқса илк классико олти очколик ўйинга айланади. Энди эса, бундай тўқнашув трансфер бозорига ҳам кўчган. Неймарнинг трансфери клубларга тўлиқ уч очко олиб келмаслиги мумкин, лекин рақибни уч очкодан маҳрум қилиши аниқ...
Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 93
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 1
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 3
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 21
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 8
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 23
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 73
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 180
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 385
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 118
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 124
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 93
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 144
  • Бўлимлар