«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 09:47
ЎЗO‘Z

«Ростов» бош мураббийи: «Шомуродов РПЛ грандига ўтгандан кўра Европага кетгани яхшироқ»

14 авг, 09:05 2 642 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ростов» бош мураббийи: «Шомуродов РПЛ грандига ўтгандан кўра Европага кетгани яхшироқ» РПЛнинг 5-туридан кейин мусобақа жадвалида иккинчи ўринда бораётган «Ростов» бош мураббийи Валерий Карпин «Спорт-экспресс»га интервью берди. Суҳбат давомида мутахассис ўтган бешта ўйинда тўртта гол уриб, тўпурарлар рўйхатини бошқараётган шогирди Элдор Шомуродов ҳақида ҳам гапириб ўтган.

– Ҳозир ҳамманинг оғзида Шомуродов. Ҳужумчининг боши айланиб кетмаяптими?
– Ҳозир бунақа бўлмаслиги керак. Элдор – анча камтар, мулоҳазали, адекват, босиқ йигит. Ҳозир нима бўлаётганини тўғри баҳолай олади.

– Яқинда ЦСКА унга қизиқиш билдириб чиққани ростми?
– Бу менга бериладиган савол эмас. Ким ким билан алоқага чиққанини билмайман... Бу масалада ҳеч нарсадан хабарим йўқ.

– Сиз унинг позициясига – келгусида рус грандига эмас, Европа клубига ўтиш фикрига қўшиласизми?
– Умуман олганда, ҳа. Мен унинг «Ростов»да ўйнашда давом этишини истардим. Кейинроқ, агар шундай таклиф тушса, РПЛнинг обрўли клубидан кўра Ғарбга йўл олгани яхшироқ. Албатта, Европа грандида майдонга тушиш осон эмас. Лекин бошланишига оддийроқ клубда ўйнаб туриб ҳам, кейин юқорироққа кўтарилишга интилиш мумкин.

– Яқинда «Ҳозирча Шомуродов ва Норманни йўқотишдан хавотиримиз йўқ. Ҳеч кимни сотмоқчи эмасмиз. Лекин эртага 50 миллионлик таклиф тушса, ўзим футболчини ўша клубга элтиб қўяман» деб айтгандингиз.
– Ҳа, шундай.

– Демак, Шомуродов ва Норманн 50 млн евро тураркан-да? Қиммат эмасми?
– Мен учун, ҳа, уларнинг трансфер нархи – 50 миллион.




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 1
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Бўлимлар