«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 16:00
ЎЗO‘Z

Нодирбек Абдусатторов “FIDE WORLD CHESS CUP”да қатнашади

08 авг, 21:01 2 924 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нодирбек Абдусатторов “FIDE WORLD CHESS CUP”да қатнашади Марказий Осиё 3-4 худуд Президенти Хусан Турдиалиев илтимосига биноан, ФИДЕ Президенти Аркадий Дваркович номига бир неча бор илтимоснома юборилди. Ушбу илтимосноманинг мазмунига кўра, ҳамюртимиз шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Халқаро гроссмейстер, Олимпиада чемпиони Нодирбек Абдусатторовнинг сўнгги йилларда кўрсатган натижалари ҳамда унинг имкониятларини ҳисобга олиб, “FIDE WORLD CHESS CUP”да қатнашиш учун муносиб номзод экани, аниқ фактлар билан кўрсатилди.

Маълумки, белгиланган квотлардан ташқари, ФИДЕ Президенти ҳам 5 нафар иштирокчини мустақил тавсия этиш ҳуқуқига эга. 5 та иштирокчидан 4 нафари аллақачон маълум бўлиб улгурган эди, аммо охирги 1 ўрин учун асосий даъвогарлар орасида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусаттаров ҳамда Ҳиндистон вакили Ниҳал Саринлар номзодлари илгари сурилган эди.

Қилинган ҳаракатлар натижаси ўлароқ, Халқаро гроссмейстер Юдет Полгар, халқаро гроссмейстер Владимир Крамник, ФИДЕнинг ижрочи директори халқаро гроссмейстер Виорел Балаган бошчилигидаги Комиссия, Ҳиндистон вакили Ниҳал Сарин ҳамда Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов икки ёш гроссмейстарларнинг натижаларини кўриб чиқиб, халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусаттаровни “FIDE WORLD CHESS CUP” турнирида иштирок этишга тавсия қилишди. Шу тариқа ватандошимиз ушбу нуфузли беллашувда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, мусобақа 9 сентябрдан 4 октябргача Россия федерацияси, Ханта-Мансийск шаҳрида бўлиб ўтади. Шу ўринда ушбу нуфузли турнирда, Ўзбекистон номидан Шахмат бўйича 17чи Жаҳон чемпиони, халқаро гроссмейстр Рустам Қосимжонов ҳам иштирок этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Аббосбек Файзуллаев РПЛнинг 24-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди 15 апр, 20:05 117
  • Осиё кубоги U-23. Аббосбек Файзуллаев футболчилар орасида энг қиммати 15 апр, 19:13 340
  • Файзуллаев «Transfermarkt» нашрининг рамзий терма жамоасидан жой олди 15 апр, 18:08 139
  • Хосе Венансио Лопес: "Мақсадимиз – Осиё чемпионлигини қўлга киритиш" 15 апр, 17:47 167
  • Элдор Шомуродов кечаги учрашувдан сўнг нималар деди? 15 апр, 17:30 570
  • UFC 300 иштирокчилари қанча гонорар олгани маълум бўлди 15 апр, 14:19 214
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 0
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 68
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 20
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 143
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 82
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 37
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 94
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 62
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 42
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 221
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 194
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 120
  • Бўлимлар