«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:04
ЎЗO‘Z

Даврон Файзиев: Рақибдан кўпроқ ҳужум қилиб, аламли мағлубиятга учрадик...

31 июл, 19:07 2 960 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Даврон Файзиев: Рақибдан кўпроқ ҳужум қилиб, аламли мағлубиятга учрадик... Кеча Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Динамо” (2:0) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўзининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун аламли мағлубиятга учрадик. Вазиятлардан фойдалана олмадик. "Локомотив"дан қўрқиб ўйнаганимиз йўқ. Менимча яратилган вазиятлар борасида биз рақибдан устунроқ бўлдик ҳам. Иккинчи бўлимнинг ўзини олсак, "Локомотив"дан кўра кўпроқ ҳужум қилдик. Агарда биз вазиятларимиздан фойдаланганимизда ўйин тақдири бошқачароқ кечарди. Аммо мағлубиятни тан олиш - мардларнинг иши. Ҳар бир мураббийнинг ўйинларда ўзига ҳос эътирозлари бўлади. 1:0 ва 2:0 нинг фарқи йўқ.

Йигитларга сўнгги дақиқаларда босим қилишини талаб қилдим. Балки гол уриб, ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин ҳам эди. Йигитлар ўтган ўйинга қараганда яхшироқ ўйин кўрсатишди. Агарда "Бунёдкор"га қарши ўйинда ҳам шундай иштиёқ билан ўйнашганида натижа бошқачароқ бўларди. "Бунёдкор" ва "Локомотив" мамлакатимизнинг энг номдор жамоаларидан бири. Йигитларда ҳаяжон бўлиши табиий. Ишлашда давом этамиз.

- Биринчи даврада жамоа "Локомотив"ни ютганди. Бугунги ўйиндаги мағлубиятнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
- "Локомотив" Самарқандда бундан-да яхшироқ ўйнаганди. Балки бугун "Локо" ғалабага қаттиқ ишонишгани сабабли шундай ўйин кўрсатишгандир. Ўшандаги ўйинда эса улар менда яхшироқ таасуротлар қолдиришганди. Йигитларга ўйин Тошкентда бўлиши таъсир ўтказганди. Аммо ҳеч ким хатодан кафолатланмаган.

- “Динамо” Суперлигада кетма-кет уч ўйинда мағлуб бўлди. Бу футболчиларга таъсир ўтказмайдими?
- Албатта, таъсир қилади. Ўйиндан кейин йигитларга шуни айтиб ўтдим. Руҳий тушкунликка тушиш керак эмас. Бу футбол, ютган томоннинг рақиби мағлуб бўлади. Бизда шундай даврлар бўлдики, қаторасига 7-8 ўйинда ютқазмадик. Энди биз уйдаги ўйинларда кўпроқ очко олишга ҳаракат қиламиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар