Россия Премьер-лигаси 2-туридан ўрин олган "Ростов" ҳамда "Спартак" жамоалари ўртасидаги ўйиндан (2:2) сўнг ростовликлар устози Валерий Карпин учрашув борасидаги ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бу ўйинда ғалаба қозонишимиз керак эди, аммо буни уддалай олмадик. 80 % ҳолатда голни қанотдан ёки бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг ўтказиб юбормоқдамиз. Шомуродовнинг ўйини қовушмади? Рақиб жамоа сафида уни қўриқлайдиган ҳимоячи ва ярим ҳимоячилар бор ва шу боис имкониятлар кам бўлди", - деди Карпин.