«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 16:33
ЎЗO‘Z

Мексикалик қиличбоз Ўзбекистон фуқаролигини олди. У ўз юртидаги коррупциядан зада бўлган

04 июл, 21:00 3 146 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мексикалик қиличбоз Ўзбекистон фуқаролигини олди. У ўз юртидаги коррупциядан зада бўлган Мексикалик қиличбоз Паола Плиего Ўзбекистон фуқаролигини олди ва эндиликда халқаро мусобақаларда Ўзбекистон номидан қатнаша бошлайди. Бу ҳақда у Twitter микроблогида маълум қилган, деб хабар бермоқда Tribuna.uz.

24 ёшли атлет бундай қарорга келишини Мексика Олимпия Қўмитасидаги коррупция ҳолати билан изоҳлаган.
[media=https://twitter.com/PaolaPliego/status/1146207259728461824]
Айни пайтга келиб, Халқаро Қиличбозлик Федерацияси расмий сайтида Паола Ўзбекистон фуқароси сифатида кўрсатилган.

Tribuna.uz`нинг мамлакат спортидан бохабар манбаси яқинда бир мураббий ва уч нафар хорижлик спортчига халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиши учун фуқаролик берилганини тасдиқлади.

Манбага кўра, Паола Плиего 2019 йилги Жаҳон кубогида Ўзбекистон номидан қатнашади.

Плиего 2016 йилги Рио Олимпиадасига қадар халқаро миқёсда қатор ютуқларга эришиб келган, аммо Бразилия пойтахтига жўнаб кетишига уч кун қолганда допинг билан боғлиқ муаммо туфайли олимпия ўйинларида қатнаша олмай қолган.

Wikipedia маълумотига кўра, Мехикода туғилган Плиего 2013/14 мавсумини Халқаро Қиличбозлик Федерацияси (FIE)нинг ёш саблячилар рўйхатида 150 очко билан биринчи ўринда якунлаган, ўша мавсумда ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган. Яъни Паола ўз вақтида сабля йўналишида аёллар ўртасида жаҳоннинг биринчи рақамли ёш қиличбози эди.

2014/15 мавсумида Паола Плиего Сателлит турнирида кумуш медални қўлга киритган. 2015 йилги Пан Америка чемпионатида бронза, жамоавий баҳсларда эса кумуш медаль соҳибаси бўлган.

NewsBeezer`нинг ёзишича, 2016 йилги ёзги Олимпиада арафасида Плиего топширган намунадан тақиқланган модафинил моддаси топилган. У буни рад этганига қарамай, олимпия ўйиларида қатнаша олмаган. Орадан бир ой ўтиб, қайта таҳлил ўтказилганда допинг тести салбий натижа берган. Бироқ бу вақтда Олимпиада якунланиб бўлган эди.

Бу хатоликдан сўнг мазкур допинг таҳлилини ўтказган, Мексика Жисмоний тарбия ва спорт миллий комиссиясига қарашли лабораториянинг лицензияси бир йилга олиб қўйилган.

Шунга қарамай, Плиегонинг Мексика қиличбозлик федерацияси ва Мексика Олимпия қўмитаси раҳбарияти билан муаммолари барҳам топмаган. Маҳаллий спорт мулозимлари унга 2018 йилдаги Марказий Америка ва Кариб минтақаси ўйинларида қатнашишга изн беришмаган.

Натижада Паола Плиего жаҳон чемпионати ва Олимпиадада ғолиб чиқиш орзусига Ўзбекистон байроғи остида эришишга қарор қилган.

15 июлдан Будапештда бошланадиган жаҳон чемпионати Плиегонинг Ўзбекистон терма жамоасидаги илк турнири бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов 2008 йилдан буён Халқаро Қиличбозлик Федерацияси (FIE) президенти ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 168
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 71
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 75
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Бўлимлар