«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:20
ЎЗO‘Z

Жалолиддин Машариповга Россиядан таклифлар бор

22 мая, 06:36 3 421 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жалолиддин Машариповга Россиядан таклифлар бор «Пахтакор» клубида бугунги кунда яққол ажралиб турган футболчи Жалолиддин Машарипов эканлигини ҳамма яхши билади. Ўзбекистон миллий терма жамоасида Эктор Купернинг ҳам ишончини қозонган ҳужумкор ярим ҳимоячи «Пахтакор»да Шота Арвеладзенинг ҳам муҳим ўйинчисига айланган. Таъбир жоиз бўлса, Машариповни «Пахтакор»нинг юраги десак ҳам бўлади.

Унинг ўйинлари ноодатий бўлиб, майдонга тушганда мухлисларга ёқадиган ҳатти-ҳаракатлари билан ҳам ажралиб туради. Умуман олганда, Жалолиддин охирги бир-икки йилда катта ўсишга эришди. Осиё Кубогидан кейин унинг легионерга айланиши ҳам кутилаётганди. Бироқ футболчи «Пахтакор»да қолишга қарор қилди.

Лекин кўриниб турибдики, Машариповнинг хорижга кетиш вақти етиб келди ва буни унинг ўзи ҳам яхши тушуниб турибди. Осиё Чемпионлар лигаси доирасида «Ал Аҳли»га қарши учрашувдан аввал футболчи билан суҳбатда бўлдик.

- Охирги пайтларда Жалолиддин Машарипов доимий эътиборда бўлиб турибди. Чунки ўйин савиянгиз бир мунча ошганлиги кўриниб турибди. Бунинг сири нимада? Тинимсиз меҳнатми ёки мураббийларнинг роли каттами?
- Ҳаммаси меҳнатдан деб ўйлайман. Барибир бирор-бир нимага меҳнатсиз эришиб бўлмайди. Машғулотларда ўз устингизда ишлаб меҳнат қилмасангиз, ўйинда ўйлаган нарсаларингиз амалга ошмайди. Мен эса машғулотларда қаттиқ ишлайман ва ўйинга чиққанда кўпинча ўйлаган ўйинимни кўрсата оламан. Шу билан бирга менга мураббий томонидан билдирилаётган катта ишонч ҳам қўл келмоқда.

- Лекин сиз футболни завқ олиш учун ўйнайсиз. Аксарият ўйинчилар эса фақат натижа учун босим остида ўйнаётгандек туюлишади. Сизнинг ўйинингизда эса эркинлик катта ва худди футболдан роҳат олиб ўйнаётгандек кўринасиз…

- Албатта, жамоангизнинг ғалабаси доим биринчи ўринда туради. Аммо мен ўша ғалабага қўшимча равишда чиройли футбол кўрсатишни ёқтираман. Айниқса, стадионга йиғилган мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишни хоҳлайман. Тўғри, ўйин давомида ишқибозлар эътироз билдиришади ва ҳақорат қилишади. Аммо тан олайлик, уларга ҳам чиройли ҳатти-ҳаракатлар ва ўйинлар барибир ёқади.

Улар ўйинни кўриб, уйга борганидан кейин барибир ўша футболчи чиройли ўйнади деб гапиришади. Шунинг учун мен ҳар қандай ҳолатда ҳам ишқибозларга ёқадиган ўйин кўрсатишни ёқтираман. Бу нарса менинг ёшлигимдан бор. Болалик пайтимдаёқ катта бўлиб футболчи бўлсам, ҳаммага ёқадиган чиройли ўйин кўрсатадиган, европалик футболчиларга ўхшаб ўйнайман деб ният қилиб юрардим.

Ўша ниятимни амалга ошириш учун мен ҳар доим ўз устимда ишлайман ва машғулотларда ҳам бунга алоҳида эътибор қаратиб келаман. Агарда машғулотларда ўйлаган финтларим амалга ошса, буни албатта ўйин пайтида ҳам амалга ошираман.

- Лекин миллий терма жамоада сизнинг бундай чиройли ўйнаб финт қилишингизни Эктор Купер танқид қилганди. Бу борада Шота Арвеладзе нима деяпти?
- Йўқ Купер ҳам танқид қилмаган. Фақат ўйин пайтида оёғингни эҳтиёт қилгин деган. Агар сен шундай қилиб, чиройли ўйнаб рақибни алдаб ўтадиган бўлсанг, баъзилари жахл қилиб оёғингга тепиши ва бунинг оқибатида оёғинг синиши мумкин дея эҳтиёт бўлиб ўйнашимни таъкидлаган. Шота Арвеладзе ҳам эҳтиёт бўлгин, сенга бирор корҳол бўлмасин, сен бизга кераксан дейди. Қолаверса, Шота Юстинович имкон қадар рақиб ўйинчиларини ўзингга яқинлаштирмагин, улар оёғингга тепиш учун ҳаракат қилишади деб айтади.

- Тўғриси, мавсум бошида сизнинг «Пахтакор»ни тарк этиб, четга кетишингизни кутгандик. Аммо яна «шерлар» сафида қолишга қарор қилдингиз. Бунинг боиси нимада?
- Менда яхши таклифлар бор, йўқ эмас. Лекин менинг ниятим фақат Европага кетиш. Ваҳоланки, олдимда Осиёнинг ҳамма жойидан етарлича таклифлар бор. Аммо ўзимни Осиёда ўйнагим келмаяпти. Хуло хоҳласа, «Пахтакор» орқали Европа чемпионатларидан бирига кетмоқчиман. Аста-секин бу борада қизиқишлар бўляпти.

Миллий терма жамоада ҳам яхши ўйинлар кўрсатишда давом этсам, барибир янгидан-янги таклифлар пайдо бўлаверади деб ўйлайман. Мухлислар ҳам интернетда менга фақат Европага кетишинг керак, деб тинмасдан ёзиб туришади. Шунинг учун Ўзбекистон мухлисларини ҳам хурсанд қилиб, фаолиятимни Европада давом эттириб, уларни мамнун қилмоқчиман. Европанинг яхши клубларида ўйнай олишимга кўзим етади.

- Демак, бу сизнинг «Пахтакор»даги охирги мавсумингиз десак бўладими?
- Ҳа, Худо хоҳласа шунақа десак ҳам бўлади. Ўзимни четда синаб кўриш учун вақт етиб келди. Лекин бу борада шошиб қарор чиқариш ҳам керак эмас. Насиб қилса, ўзим истагандек яхши жамоадан таклиф бўлса албатта кетаман.

- Аммо аксарият футболчиларимиз Осиёдан таклиф бўлиши биланоқ у ерларга кетгиси келади…
- Агар мен ҳам Осиё клубларидан бирида ўйнамоқчи бўлганимда Осиё Кубогидан кейиноқ кетган бўлардим. Лекин мен фақат Европага кетаман.

- Сир бўлмаса ҳозирда айнан қайси клублардан таклифлар бўляпти?
- Россия клубларидан таклифлар бор.
Шуҳратбек Жўраев




Мавзуга оид янгиликлар
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 436
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 207
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 90
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 396
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар