«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 22:53
ЎЗO‘Z

ЎФАда Суперлига ҳакамлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди (фото)

15 мая, 18:30 2 735 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЎФАда Суперлига ҳакамлари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди (фото) Бугун ЎФАда ҳакамлар ва журналистлар ўртасида кечган очиқ мулоқотда Суперлига 8-туридаги «Пахтакор»-«Навбаҳор» ўйинидаги баҳсли ҳолатлар муҳокама қилинди.

11 май куни Тошкентда бўлиб ўтган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида тўп ён чизиқдан ўйинга киритилгач, қанот ҳаками Руслан Самандаров байроқчасини кўтариб, офсайд ҳолатини қайд этган, бош ҳакам Зокир Қодиров эса унинг қарорини тасдиқлаган эди. Натижада ушбу икки ҳакам шу куннинг ўзидаёқ дисквалификация қилинди – Қодиров учта ўйинга, Самандаров номуайян муддатга четлатилди.

Ҳолат юзасидан Равшан Эрматов фикр билдирди.

«Ҳаммамизга маълум, бу – хато. Лекин биласизлар, «Пахтакор»-«Навбаҳор» ўйини охирги йилларда... Чемпионатимизда олдин бўларди-ку, «Пахтакор»-«Нефтчи» бўларди, «Пахтакор»-«Бунёдкор» бўларди. Бугунги кунда мен учун энг қийин ўйин – «Пахтакор»-«Навбаҳор». Менимча, бу фикрга қўшилсангиз керак. Ҳакамлардан сўраганимизда ҳаммаси: «Қани эди, мен шу ўйинга тушмасам», деб туради.

Вақтни кўриб турибсизлар, 95-дақиқа. Чарчоқ, оғир ўйин. Инсон омили бор... Сизларда ниманидир ёзганда хато қилиб, уни ўчириб, яна ёзиш имкони бор. Лекин афсуски ҳакамларда бу нарса ҳозирча йўқ. Шунинг учун раҳбариятдан илтимос қилиб сўраяпмиз – VAR тизими лойиҳаси турибди. Дарвоза орқасидаги ҳакамларни ҳам синаб кўрдик. Лекин дарвозаорти ҳакамларидан Европа ҳам, ОФК ҳам воз кечмоқда. Чунки уларнинг фаолияти билан хатоларнинг сони сезиларли равишда камаймаяпти.

«Навбаҳор» мураббийи Канчельскис ҳам айтди, футбол – хатолар ўйини. Мураббийлар ҳам, футболчилар ҳам, ҳакамлар ҳам қаердадир хато қилади. Лекин ҳамма ўз хатолари устида ишласа, ўртадаги ҳурмат сақлаб қолинади.

Ҳа, хато бўлди. Лекин 22 футболчи бир жойга йиғилиб олиб, нимани муҳокама қилишяпти? Нимага уришишяпти? Бу нарсалар нега керак? Бу ҳақда матбуотда бирорта ҳам мақола кўрмадим. Мухлислар футбол кўришга келишади-ку, бунақа урушни эмас. Бўлмаса, боксга ёки яккакурашларга борсин».

Эрматов:"Нима сабабдан бир неча йилдан бери бу икки клубнинг ўзаро баҳсида ўзингиз ҳакамлик қилмаяпсиз?",-деган саволга қуйидагича жавоб берди.

«Биринчидан, «Пахтакор» – Тошкент жамоаси. Иккинчидан, ўйин Тошкентда бўляпти. Мухлислар томондан эътирозлар бўляпти, биз вилоятлик нейтрал ҳакамларни қўйишга ҳаракат қиляпмиз.

Қолаверса, ўзингиз биласиз, бир неча йилдан буён «Пахтакор»-«Бунёдкор», «Локомотив»-«Пахтакор» каби жуда қийин ўйинларда ҳакамлик қиламан. Қийин ўйинларнинг барчасини ҳадеб битта одам бошқаравериши тўғри бўладими? Менимча, тўғри бўлмайди.

Энг асосийси, менимча, мухлислар «Пахтакор»-«Навбаҳор» ўйинида нейтрал ҳакам ишлаши тарафдори. Учинчидан, федерация қайси ҳакамни тайинласа, ўша бошқараверади.

Суперлига клублари асосан вилоятлардан, ҳакамларнинг кўпчилиги эса Тошкентдан? Бу ерда гап принципиал ўйинлар ҳақида кетяпти. Принципиал ўйинда ҳакам нейтрал бўлиши керак. Ўйиндан олдин қанақадир гап-сўз бўлишига биз йўл қўя олмаймиз. Лекин бу таклифингизни ҳам эътиборга оламиз. Балки, кейинги сафар «Пахтакор»-«Навбаҳор» ўйинини ўзим бошқарарман. Чунки ўзим босим юқори бўлган ўйинларда ишлашни яхши кўраман».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 81
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 166
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 136
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 80
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 205
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Бўлимлар