«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 10:28
ЎЗO‘Z

Илҳом Мўминжонов «Навбаҳор» футболчиларини ўйинни сотишга ундагани учун жазоланди

02 апр, 09:01 3 215 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Илҳом Мўминжонов «Навбаҳор» футболчиларини ўйинни сотишга ундагани учун жазоланди Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг ахлоқ қўмитаси «Навбаҳор» клубининг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжоновни 50 миллион сўм жаримага тортди ва 5 йилга футболдаги фаолиятдан четлатди. Бу ҳақда ЎФА сайти хабар бермоқда.

ЎФА ахлоқ қўмитасининг 2019 йил 20 февралдаги 02/2019 сонли йиғилиш қарорига асосан, ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармасига «Навбаҳор» клуби собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжоновнинг келишилган ўйинларга алоқадорлигини ўрганиш ва суриштирув ишларини олиб бориш юклатилган эди.

ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш бошқармаси томонидан Илҳом Мўминжоновнинг фаолиятига қонуний баҳо бериш мақсадида, у билан бирга ишлаган футболчилар ва расмий шахслар суҳбатга чақирилди. Бир қанча ҳужжат ва далиллар аниқланиб, кўриб чиқиш учун ЎФА аҳлоқ қўмитасига тақдим қилинди.

ЎФА ахлоқ қўмитаси бу ҳужжат ва далилларни ўрганиб чиқиб, бугун, 1 апрель куни якуний йиғилишини ўтказди ва қуйидаги мазмунда қарор қабул қилди:

1. «Навбаҳор» клубининг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжонов 2017 йил мавсумида келишилган ўйинларни ташкил қилиш, жумладан, ўйин натижасига таъсир қилиш мақсадида «Навбаҳор»нинг бир қанча футболчиларини ўйинни сотишга ундагани учун, ЎФА интизом кодексининг 5.44. бандига асосан 50 000 000 (эллик миллион) сўм миқдорида жаримага тортилди. Шунингдек, ЎФА ахлоқ қўмитасининг 2019 йил 2 февралдаги 01/2019-сонли йиғилиш қарори билан 1 (бир) йил муддатга футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилгани инобатга олиниб, 4 (тўрт) йил муддатга, футболдаги ҳар қандай фаолиятдан умумий ҳисобда 5 (беш) йил муддатга четлатилди.

2. «Сурхон» клубининг техник директори Шерзод Шарипов ахлоқ қўмитасига ва ЎФА расмий вакилларига суриштирув жараёнида ёлғон кўрсатма берганлиги ва қўмитани қарор чиқаришда чалкаштиришга ҳаракат қилгани учун 2019 йил охирига қадар футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилди.

3. «Сурхон» клуби сардори Дилшод Жабборов «Навбаҳор»нинг собиқ бош мураббийи Илҳом Мўминжоновга 2017 йил мавсумида келишилган ўйинларни ташкил қилишга ёрдам бергани ва футболчиларни ўйинни сотишга ундагани, шунингдек, қўмитанинг ёзма ва оғзаки сўровларига эътибор бермай, узрли сабабсиз қўмита йиғилишига келмагани учун ЎФА интизом кодексининг 5.52 бандига асосан, 2019 йил охирига қадар футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлатилди.

Шунингдек, футбол соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар, мураббийлар ва футболчилар ким бўлишидан қатъи назар, келгусида бундай ҳолатларни содир этадиган бўлса, белгиланган тартибда жазога тортилиши ҳақида огоҳлантирилди.
Мўминжонов, Навбаҳор, ўйинни сотиш




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 63
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 315
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 224
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 157
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 118
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 41
  • Бўлимлар