«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2024, 07:35
ЎЗO‘Z

Тожикистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатига йўлланма олди

26 мар, 19:20 2 525 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тожикистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистон U-23 Осиё чемпионатига йўлланма олди Бугун U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасидаги Ўзбекистон U-23 - Тожикистон U-23 учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу учрашув натижасига кўра Ўзбекистон миллий олимпия жамоаси Тошкентда ўтган Осиё чемпионати U-23 саралашининг «F» гуруҳи мусобақасида биринчи ўринни қўлга киритиб, келаси йил Таиландда ўтадиган қитъа биринчилигига йўлланмани қўлга киритди.

Любинко Друлович қўл остидаги жамоа «Пахтакор» стадионида Усмон Тошев мураббийлигидаги Тожикистон олимпиячиларига қарши майдонга тушиб, голсиз дурангга рози бўлди. Натижада жамоаларнинг гуруҳдаги учинчи иштирокчи – Ҳиндистон билан ўйинлари натижаси учлик ғолибига аниқлик киритди.

2-ўрин соҳиби Тожикистон ҳам қитъа чемпионатига чиқиш имконини сақлаб қолди. Саралашнинг 11 та гуруҳида энг яхши кўрсаткичга эга 4 та жамоа ҳам финал босқичида иштирок этади.

Осиё чемпионати 2020 йил 8-26 январь кунлари Таиланднинг Бангкок ва Патум Тани шаҳарларида бўлиб ўтади. Унда дастлабки учта ўринни эгаллаган жамоалар Токио Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлишади.

Ўзбекистон U-23 - Тожикистон U-23 - 0:0

Ўзбекистон: 1.Умиджон Эргашев, 2.Исломжон Қобилов, 3.Хожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Остон Ўрунов, 8.Ислом Кенжабоев, 9.Жасурбек Яхшибоев, 11.Миржаҳон Мираҳмадов (10.Бобир Абдихолиқов, 55), 15.Ойбек Рустамов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Ғофуров.
Захира: 12.Умиджон Ҳамроев, 21.Машҳуржон Муҳаммаджонов, 5.Дилшод Саитов, 6.Нурилло Тўхтасинов, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Аброр Исмоилов, 16.Азизбек Амонов, 17.Суҳроб Нуруллоев, 18.Ҳусниддин Алиқулов, 22.Санжар Қодирқулов, 23.Ойбек Бозоров.

Тожикистон: 23.Рустам Ятимов, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Давлатмир Табризи, 5.Манучехр Сафаров, 6.Кароматулло Саидов, 7.Муҳаммаджон Раҳимов (15.Шервони Мабатшоев, 90), 9.Шарафжон Солеҳов, 10.Шериддин Бобоев, 13.Алишер Баротов, 17.Эҳсони Паншанбе, 18.Далер Ёдгоров.
Захира: 1.Шоҳруҳ Қирғизбоев, 16.Фатҳулло Бобоев, 4.Доробжон Эргашев, 8.Саидмухтор Азимов, 11.Амиржон Сафаров, 12.Оятулло Сафаров, 14.Тоҳир Мададустов, 19.Алишер Холмуродов, 20.Ҳусайин Нурматов, 21.Сорбон Авгонов, 22.Отабек Каримов.

Огоҳлантиришлар: Манучехр Сафаров 5, Ойбек Рустамов 22, Муҳаммаджон Раҳимов 43, Кароматулло Саидов 80, Эҳсони Паншанбе 90.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ривалдо ЕЧЛ финалида "Боруссия" ғалаба қозониши сабабини айтди 11 мая, 06:43 19
  • Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказилди 10 мая, 23:47 76
  • The Ring: Наоя Иноуэ P4P рейтинги етакчисига айланди 10 мая, 15:35 85
  • Анчелотти «Реал» Чемпионлар лигаси финалига чиққач Пересни мақтади 10 мая, 12:31 107
  • Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги" 10 мая, 12:08 209
  • Германиянинг «Байер» клуби 60 йиллик рекордни янгилади 10 мая, 09:04 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ривалдо ЕЧЛ финалида "Боруссия" ғалаба қозониши сабабини айтди 11 мая, 06:43 0
  • Тишларни қачон ювган маъқул: нонуштадан аввалми ёки кейин? 11 мая, 06:00 0
  • Эрдўғон: “Амалдаги конституция Туркиянинг демократик тамойилларига тўғри келмайди” 11 мая, 00:11 38
  • Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказилди 10 мая, 23:47 49
  • Харкив области чегарасида вазият кескин ёмонлашди. Бу ҳақда нималар маълум? 10 мая, 23:23 273
  • Афғонистонда уч миллион бола тўйиб овқатланмайди 10 мая, 23:00 37
  • Қувайт Хотин-қизлар жамияти раиси ўринбосари: "Шавкат Мирзиёев БМТнинг 78-сессиясида Осиё хотин-қизлар форумини Ўзбекистонда ўтказиш ташаббуси билан чиққан" 10 мая, 22:36 49
  • АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди 10 мая, 22:36 282
  • Инсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия комиссияси комиссари Самарқандда бўлиб ўтадиган форум ҳақида нималар деди? 10 мая, 22:14 48
  • Беларус аёллар иттифоқи раиси: Беларус ва Ўзбекистон аёллари ўртасида азалдан дўстона муносабатлар мавжуд 10 мая, 21:47 46
  • General Motors Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади 10 мая, 21:27 122
  • Исландияда атмосферадаги ифлосланишни тозалайдиган йирик завод иш бошлади 10 мая, 21:00 62
  • Бўлимлар