«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:10
ЎЗO‘Z

Муроджон Аҳмадалиев Шаҳрам Ғиёсов билан бир кунда рингга чиқади

04 мар, 21:42 4 633 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Муроджон Аҳмадалиев Шаҳрам Ғиёсов билан бир кунда рингга чиқади Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (5-0, 4 КО) апрель ойида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда спортчи GoSport.uz нашрига маълум қилган.

Маълум бўлишича, Муроджон Аҳмадалиев 26 апрель куни Калифорния штатининг Инглвуд шаҳрида жойлашган машҳур казино маркази Форум саройида рингга кўтарилади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас.

Бокс кечасининг марказий жангида Муроджон Аҳмадалиев жанг қиладиган вазннинг WBA чемпионлик камари соҳиби америкалик Даниэл Роман (26-2-1, 10 КО) ва IBF камари эгаси австралиялик Теренс Доэни (21-0, 15 КО) камарларни бирлаштирувчи жанги ҳам айнан ўша куни, ўша саройда бўлиб ўтади.

Мазкур жанг ғолиби 90 кун ичида айнан Муроджон Аҳмадалиевга қарши мажбурий жанг ўтказиши лозим бўлади. Шу тариқа, Аҳмадалиев ёзда бир жанг орқали WBA ва IBF камарларини ўзиники қилиши мумкин бўлади.

Инглвудда бўлиб ўтадиган мазкур бокс оқшомида ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Шаҳрам Ғиёсов (7-0, 6 КО) ҳам рингга кўтарилади.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев WBA Intercontinental чемпионлик камари соҳиби саналади. У сўнгги марта 2018 йил 24 ноябрь куни Айзек Саратени (16-4-3, 2КО) 9-раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди. Шу жангдан сўнг у рейтингда биринчи ўринга кўтарилиб олган. Февраль ойидаги рейтингда ҳам у биринчи ўринда кўрсатилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 347
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 174
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 83
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 371
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 276
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар