«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:45
ЎЗO‘Z

Футболдаги коррупция. Энди ишга ДХХ ва Бош прокуратура ҳам аралашади

26 янв, 21:11 7 433 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Футболдаги коррупция. Энди ишга ДХХ ва Бош прокуратура ҳам аралашади Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакат футболи ривожига тўсқинлик қилаётган, қонунда, регламентларда белгилаб қўйилган бандларга риоя этмай, ноқонуний ишларга қўл ураётган шахсларга қарши курашни давом эттиради, деб хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Энди, ташкилотнинг бу каби ишлари махсус инспекция томонидан назорат қилинади.

Қайд этилишича, футбол ривожига тўсқинлик қиладиган таъмагирлик, коррупция, порхўрлик, келишилган ўйинлар, тотализаторлар масаласи ва бошқа шу каби иллатларга қарши кураш аёвсиз бўлади.

Ташкилот ўтган йилдагидан фарқи ўлароқ, энди фақатгина ўз инспекцияси билан чекланиб қолмай, бу каби кирдикорларга қарши курашувчи давлат муассасалари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўяди. Яъни, футбол ривожига тўсқинлик қилаётган шахсларга, гуруҳларга қарши кураш юзасидан ЎФА мамлакат Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ёрдамига таянишга ҳаракат қилади.

Махсус инспекция мураббийлар, ҳакамлар, футболчилар, футбол соҳасидаги мансабдор шахсларнинг қонунга зид ишларини назорат қилиб боради. Шунингдек, ЎФА ёки ПФЛда фаолият кўрсатаётган бўлса-да, ўзи қонунларга зид иш кўраётганлар ҳам жазодан четда қолмайди.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни ПФЛ Спорт бўлими мутахассиси тамагирлик устида ушланганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 913
  • Элдор Шомуродовнинг жароҳатига ойдинлик киритилди, лекин... 27 мар, 21:05 677
  • “Бунёдкор” стадионида ўша хунук ҳолат яна такрорланди 27 мар, 17:43 1 069
  • Евро-2024: барча иштирокчи жамоалар маълум бўлди 27 мар, 07:49 267
  • Грузия илк маротаба Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 27 мар, 02:20 212
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар