«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 19:28
ЎЗO‘Z

Швециялик футболчи Златан Ибрагимович ов пайтида 500 кг келадиган буғуни отиб ўлдирди

30 дек, 11:21 6 400 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Швециялик футболчи Златан Ибрагимович ов пайтида 500 кг келадиган буғуни отиб ўлдирди Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович ов пайтида буғуни отиб ўлдирди. Бу ҳақда “Expressen” швед газетасига асосланиб Kun.uz хабар берди.

Рождество таътили кунлари футболчи она ватани Швецияга овга борди. У қуролдан биринчи ўқ узишидаёқ 500 килограмм келадиган буғуни қулатишга муваффақ бўлди. “Бу жуда ҳам катта буғу эди, кўпроқ ҳўкизни эслатиб юборарди. Златанни бу ўлжа билан табрикласа бўлади”, – деб айтди Овчилар уюшмаси бош котиби Бо Сколд.

Бироқ Златаннинг бу ҳаракатлари Швеция жониворларни ҳимоя қилиш жамияти томонидан танқидга учради. Уюшманинг раҳбари Камилла Бьеркбом футболчини танқид қилиб, Ибрагимович ўзининг машҳурлиги туфайли овчилик ва ҳайвонларни ўлдиришни қонунийлаштирилишига сабаб бўлмоқда.

Ибрагимович овчилик қилишга рухсатномани 2010 йилда олган. Футболчи овчиликдан ташқари, балиқ тутиш билан ҳам қизиқади: у 19 декабрь куни ўзининг Instagram даги саҳифасига тутган чўртан балиғи билан тушган суратини қўйган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 0
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 0
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 13
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 33
  • «Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 18 апр, 10:39 210
  • “Элдорда бунақасини кўрмагандик”. Раньери Шомуродов ҳақида яна нималар деди? 18 апр, 09:09 511
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 0
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 0
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 0
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 0
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 7
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 14
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 13
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 41
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 34
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 46
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 29
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 33
  • Бўлимлар