«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 13:29
ЎЗO‘Z

Жаҳон чемпионини енгган Шамсиддин Воҳидов «MacBook Pro» билан тақдирланди

06 янв, 00:30 3 788 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жаҳон чемпионини енгган Шамсиддин Воҳидов «MacBook Pro» билан тақдирланди 2018 йил 25-31 декабрь кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида рапид ҳамда блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионат Халқаро Шахмат федерациясининг расмий мусобақаси бўлиб, мукофот жамғармаси жами 1 000 000 АҚШ доллари миқдорида белгиланган.

Мазкур нуфузли чемпионатда ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов, халқаро тоифадаги спорт усталари Шамсиддин Воҳидов ҳамда Нодирбек Ёқуббоев, шунингдек, аёллар ўртасидаги баҳсларда Гулруҳбегим Тоҳиржонова иштирок этди.

Рапид йўналишлари бўйича мусобақанинг 2-турида сенсация қайд этилди. Ушбу турда Шамсиддин Воҳидов амалдаги жаҳон чемпиони норвегиялик халқаро гроссмейстер Магнус Карлсен билан ўзаро дона сурди. Партиянинг 22-юришида хатога йўл қўйган жаҳоннинг мутлақ чемпиони 36-юришда 14 ёшгача ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионига таслим бўлишга мажбур бўлди. Шамсиддин мазкур ўйинда ажойиб техникани ишга солиб, рақибининг хатосидан унумли фойдаланган ҳолда рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Ш.Воҳидов 15 тур натижаларига кўра, 5 нафар халқаро гроссмейстерни мағлубиятга учратди, 5 нафар халқаро гроссмейстер билан дуранг ва 1 нафар халқаро тоифадаги спорт устаси устидан ғалаб қозонди. 15 турдан 8,5 очко жамғариб, 206 нафар спортчилар орасида 58-ўринни қайд этди ҳамда ўз рейтингига 123 балл қўшди.

Чемпионатда иштирок этган Нодирбек Абдусатторов 5 нафар халқаро гроссмейстер устидан ғалаба, 5 нафар халқаро гроссмейстер билан дуранг қайд этиб, жами 15 турдан 8 очко жамғариб, 88-ўринни эгаллади. Нодирбек Ёқуббоев халқаро гроссмейстерларга қарши 7 та дуранг, 4 ғалабага эришиб, 7,5 очкони қўлга киритди.

5 январь куни шахмат бўйича Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, Магнус Карлсенни мағлубиятга учратган Шамсиддин Воҳидов Ўзбекистон Шахмат федерацияси президенти томонидан MacBook Pro русумли энг замонавий компьютер билан тақдирланди. Федерация президенти совғасини биринчи вице-президент Ҳусан Турдиалиев топширди.

Манба: kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 229
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 187
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 302
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 337
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 722
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 0
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Бўлимлар