«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:43
ЎЗO‘Z

​Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Тошкентга етиб келишди

30 дек, 10:10 3 071 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
​Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Тошкентга етиб келишди
ЎФА матбуот хизматининг ижтимоий тармоқдаги хабарига кўра, Купер қўлостида Осиё Кубогига тайёргарлик кўраётган бош жамоамиз аъзолари тунда Тошкент Халқаро аэропортига етиб келишди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 15 декабридан бери Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказаётган эди. Бугун тунда терма жамоамиз аъзолари Анталиядаги йиғинни якунлаб Тошкентга қайтиб келишди.

Йиғин доирасида битта назорат ўйини ўтказиш режалаштирилганди. Аммо миллий терма жамоамиз бош мураббийи кейинчалик бу фикрдан қайтиб, турли жароҳатларни олдини олиш мақсадида назорат учрашуви ўтказмасликка қарор қилгани ҳақида ҳам хабар бергандик. Энди футболчиларимиз 3 кун дам олишганидан сўнг, 2 январь куни Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги-2019га йўл олишади.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер қуйидаги 23 нафар футболчи билан Бирлашган Араб Амирликларида ўтказиладиган қитъа мусобақасида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Дарвозабонлар:
1. Игнатий Нестеров ("Локомотив")
12. Санжар Қувватов ("Насаф")
21. Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")

Ҳимоячилар:
2. Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор")
3. Достон Турсунов ("Р. Ямагучи", Япония)
4. Фаррух Сайфиев ("Пахтакор")
5. Анзур Исмоилов ("Локомотив")
6. Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор")
13. Олег Зотеев ("Локомотив")
15. Егор Кримец ("Пахтакор")
20. Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив")

Ярим ҳимоячилар:
8. Икром Алибоев ("Сеул", Жанубий Корея)
9. Одил Аҳмедов ("Шанхай СИПГ", Хитой)
11. Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")
14. Элдор Шомуродов ("Ростов", Россия)
16. Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор")
17. Достон Ҳамдамов ("Анжи", Россия)
18. Фозил Мусаев ("Жубило Ивата", Япония)
19. Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА)
22. Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912")
23. Одил Ҳамробеков ("Насаф")

Ҳужумчилар:
7. Сардор Рашидов ("Локомотив")
10. Марат Бикмаев ("Локомотив")

Манба: ЎФА матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 967
  • Элдор Шомуродовнинг жароҳатига ойдинлик киритилди, лекин... 27 мар, 21:05 695
  • “Бунёдкор” стадионида ўша хунук ҳолат яна такрорланди 27 мар, 17:43 1 078
  • Евро-2024: барча иштирокчи жамоалар маълум бўлди 27 мар, 07:49 267
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар