«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 23:24
ЎЗO‘Z

Пим Вербек Ўзбекистон ва Австралия терма жамоаларини ўзаро солиштирди

19 дек, 23:00 4 203 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пим Вербек Ўзбекистон ва Австралия терма жамоаларини ўзаро солиштирди Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги - 2019 мусобақасида Уммон, Туркманистон ва Япония билан бир гуруҳдан жой олган. Мусобақадаги илк рақибимиз Уммон терма жамоаси таниқли мутахассис Пим Вербек қўлостида турнирга жиддий тайёргарлик кўрмоқда.

Уммонликлар 13 ва 16 декабрь куни Тожикистонга қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказиб, иккаласида ҳам ғалаба қозонишди. Эндиликда улар 27 декабрь куни Ҳиндистон билан куч синашишади. 30 декабрь куни эса Пим Вербек бошчилигидаги Умммон терма жамоаси Австралияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Голландиялик мутахассис 2007-2010 йиллар давомида Австралия терма жамоасини бошқарганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. 2 январь куни эса Уммон терма жамоаси БААда Таиланд билан назорат ўйинида майдонга тушади.

Пим Вербек Осиё Кубогига тайёргарлик жараёни ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Австралияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиш имконияти юзага келганди, биз бу имкониятдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилдик. Собиқ жамоам аъзолари билан яна кўришишдан мамнунман. Бу мен учун ўзига хос ўйин бўлади".

Биласизми? Уммон Пим Вербек қўлостида Форс Кўрфази Кубогида ғолиб чиққан

Уммон терма жамоаси 62 ёшли голландиялик мутахассис қўлостида яхши натижалар қайд этмоқда. Улар жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган Форс Кўрфази Кубогида бош совринни қўлга киритишди. Мазкур ғалаба Пим Вербекни Уммон мамлакатининг қаҳрамонига айлантирди.

"Ҳа, бу ажойиб натижа бўлди. Биз мусобақа давомида Саудия Арабистони, Кувайт, Баҳрайн каби кучли терма жамоаларни енгдик. Финалда БАА терма жамоасини пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратдик. Миллий қаҳрамон? Балки Уммонда мамлакат Султонидан кейин иккинчи ўринда турсам керак (кулади). Уммон кичик давлат. Футболда кучли бўлган қўшнилар устидан қозониладиган ҳар қандай ғалаба терма жамоа мухлислари учун ниҳоятда ёқимли бўлиши аниқ".

Пим Вербек Уммон терма жамоаси билан шартномасини 2020 йилга қадар узайтирди.

"Осиё Кубогида биринчи ўйин Ўзбекистонга қарши бўлади. Биринчи ўйинда ғалаба қозониш жуда муҳим. Тўғри, гуруҳимиздаги Япония ва Ўзбекистон биздан бир бош баланд жамоалар. Аммо биз уларга тенглашишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг жамоа ёш, таркибимиздаги кўплаб футболчилар яна 4-5 йил юқори савияда тўп сура олишади.

Осиё Кубоги олдидан Австралияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиш жуда муҳим. Австралиянинг тактикаси Ўзбекистон терма жамоасиники билан бир хил. Ўз ўрнида Австралия учун ҳам Уммон билан ўртоқлик ўйини ўтказиш фойдали деб ҳисоблайман", - дейди Пим Вербек.

Манба: www.ufa.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 1
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 63
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 140
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 236
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 1
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 0
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 1
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 14
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 30
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 63
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 140
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 179
  • Бўлимлар