«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:56
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонлик ўсмирлар шахмат бўйича дунёда тенгсиз бўлишди (фото)

02 дек, 20:10 4 901 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонлик ўсмирлар шахмат бўйича дунёда тенгсиз бўлишди (фото) 2018 йил 24 ноябрь - 3 декабрь кунлари Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган 16 ёшгача ўсмирлар ўртасида Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида дунёнинг 39 мамлакатидан 222 нафар спортчи иштирок этди.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг Kun.uz’га хабар беришича, Олимпиада якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси ишончли ўйин кўрсатиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Мусобақада Ўзбекистон шарафини терма жамоаниннг қуйидаги аъзолари муносиб ҳимоя қилдилар:

1) халқаро тоифадаги гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов (2004 й.т. Тошкент ш.);
2) халқаро тоифадаги спорт устаси Нодирбек Ёқуббоев (2002 й.т., Хоразм в);
3) халқаро тоифадаги спорт устаси Жавоҳир Синдоров (2005 й.т. Тошкент);
4) халқаро тоифадаги спорт устаси Шамсиддин Воҳидов (2002 й.т. Тошкент);
5) спорт усталигига номзод Ситора Сапарова (2002 й.т. Навоий в.);
6) терма жамоа раҳбари ва мураббийи - халқаро гроссмейстер Саидали Йўлдошев (1968 й.т., Тошкент в.).

Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати

Ўзбекистон терма жамоаси Россия, Хитой, Хиндистон, Эрон, Украина, Венгрия, Польша ва молдовалик тенгдошлари устидан ғалаба қозониб, 9 имкониятдан 8 маротаба зафар қучиб, 1 бора мағлубиятга учрадилар.

Фото: Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизмати

Мазкур натижа Ўзбекистон Ўсмирлар терма жамоасининг 16 ёшгача Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси тарихида илк энг юқори натижа эканлигини таъкидлаш лозим. Шу вақтга қадар Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг олтин медалини қўлга киритмаган. Ўз тахтасида Нодирбек Ёқуббоев олтин медални, Шамсиддин Воҳидов ҳам олтин медални қўлга киритди.

Халқаро гроссмейстерлар ва халқаро тоифадаги спорт усталаридан иборат мусобақа фаворитлари ҳисобланган Россия, Эрон, Озарбойжон, Хиндистон, АҚШ ва Арманистон давлатларининг вакиллари Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасидан кейинги ўринларга эгалик қилдилар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 2
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 2
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 0
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 436
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар