«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 15:57
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийлиги учун 4 нафар номзод даъвогарлик қилмоқда (фото)

12 ноя, 22:07 3 974 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ОТЖ бош мураббийлиги учун 4 нафар номзод даъвогарлик қилмоқда (фото) Ўзбекистон футбол ассоциацияси мамлакат олимпия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга номзодлар билан музокараларни давом эттирмоқда.

Ташкилот биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг Tribuna.uz`га маълум қилишича, ушбу лавозим учун фақат хорижлик мураббийлар варианти кўриб чиқилмоқда. Хусусан, хорватиялик Ненад Грачан, испаниялик Хуан Санчес Македа, италиялик Массимо Фиччаденти ва сербиялик Любинко Друлович номзодлар шорт-листидан ўрин олган.

Айни пайтда музокаралар якуний босқичга кирган бўлиб, рўйхатдагилар орасидан хорватиялик 56 ёшли мутахассис Ненад Грачан фаворит номзод бўлиб турибди. Бунда унинг бошқа даъвогарларга қараганда ёшлар билан ишлаш борасида кўпроқ тажрибага эгалиги муҳим роль ўйнамоқда. Жумладан, у 2013 йилдан буён Хорватия U-21 терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келяпти.

Грачан футболчи сифатида Хорватия ва Испания клубларида 300га яқин ўйинларда майдонга тушган. 1984 йилда Югославия олимпия терма жамоаси билан Лос-Анжелес Олимпиадасида бронза медалга эга чиққан. Мураббийлик фаолиятини 1995 йилда бошлаб, Хорватия ва Словения клубларини бошқарган, 2013 йил октябридан ҳозирга қадар Хорватия ёшлар терма жамоасига устозлик қилиб келмоқда. Унинг мураббийлигида хорватлар 15 йил ичида илк марта 21 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Европа чемпионати финал босқичига йўл олишди, бу йўлда 10та ўйиннинг 8тасида ғалаба қозониб, 6 жамоа ичидан биринчи ўринни эгаллашди. Жамоа бунга қадар 7 марта Евро-U-21 саралашидан ўта олмаганди. Хорватия иштирокидаги навбатдаги чемпионат 2019 йил ёзида Италияда бўлиб ўтади.

Хуан Санчес Македа
Фото: Marca

Массимо Фиччаденти
Фото: Enrico Locci/Getty Images

Любинко Друлович
Фото: fss.rs

Янги бош мураббий жамоани 2019 йилнинг 22-26 март кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралашига тайёрлай бошлайди. Ўтган ҳафта саралаш босқичига қуръа ташланган, унга кўра, Ўзбекистон ОТЖ Ҳиндистон, Тожикистон ва Покистон олимпиячилари билан бирга «F» гуруҳидан ўрин олганди. Саралашдан ўтган жамоалар 2020 йил 8-26 январь оралиғида Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Таиланддаги Осиё чемпионатида 16та жамоа иштирок этади, 1-3 ўринни қўлга киритган термалар Токио-2020 олимпиадасида қатнашиш имконига эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшгача футболчилар ўртасидаги қитъа биринчилиги ҳар 2 йилда бир марта ўтказилади, икки мусобақанинг бири Олимпиада йўлланмаси соҳибларига ойдинлик киритади. Ўзбекистон олимпия термаси турнирнинг амалдаги чемпиони саналади. Шу йил бошида Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги жамоа Хитойда ўтган чемпионатда бош совринни қўлга киритган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳозирга қадар Олимпиада финал босқичида иштирок этмаган.
Ўзбекистон ОТЖ, бош мураббий, терма жамоа




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 344
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 42
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 211
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 340
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 355
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 776
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 18
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 149
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 87
  • Бўлимлар