«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:34
ЎЗO‘Z

Ольга Забелинская Ўзбекистон учун дастлабки олтин медалини тақдим этди (фото)

15 окт, 09:47 3 471 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ольга Забелинская Ўзбекистон учун дастлабки олтин медалини тақдим этди (фото) Францияда профессионал велоспортчилар ўртасида «Chrono des Nations» халқаро турнири бўлиб ўтмоқда. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ольга Забелинская ҳам иштирок этди.

26,5 километр масофага ўтказилган пойгада Забелинская барча рақибларини ортда қолдирган ва маррага биринчи бўлиб етиб келган ва Ўзбекистон жамоасига илк олтин медални олиб берган. У 35 дақиқа 54 сония (ўртача тезлик 45 км/соат) натижа қайд этган ҳолда олтин медалга эга чиққан. Ундан кейинги ўринни 12 сония ортда қолган даниялик Эмма Йоргенсен, учинчи ўринни 35 сония кеч қолган франциялик спортчи Оудри Кордон-Рагот эгаллаган.

Забелинская ҳар йили ўтказиладиган ушбу мусобақада тўртинчи марта иштирок этмоқда ва биринчи марта пойгада ғолиб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг августида 38 ёшли россиялик велопойгачи Ольга Забелинская Ўзбекистон терма жамоасига расман ўтгани ҳақида эълон қилганди.

У август ойи охирида Осиё ўйинларида Ўзбекистон номидан иштирок этмоқчи бўлганди, аммо унга турнирда қатнашиш учун рухсат берилмади.

Шоссе велопойгаси бўйича 2012 йилги Лондон Олимпиадасида иккита бронза, 2016 йилги Рио-де-Жанейро Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган тажрибали спортчи билан Токиодаги Олимпия ўйинларига қадар (2020 йил) шартнома тузилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 207
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 1 044
  • Элдор Шомуродовнинг жароҳатига ойдинлик киритилди, лекин... 27 мар, 21:05 712
  • “Бунёдкор” стадионида ўша хунук ҳолат яна такрорланди 27 мар, 17:43 1 094
  • Евро-2024: барча иштирокчи жамоалар маълум бўлди 27 мар, 07:49 269
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 0
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 55
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 265
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 144
  • Бўлимлар