«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:25
ЎЗO‘Z

Фазлиддин Ғоибназаров: "Тажрибали чапақай боксчилар билан спарринг жанглар ўтказдим"

27 сен, 18:30 4 094 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фазлиддин Ғоибназаров: "Тажрибали чапақай боксчилар билан спарринг жанглар ўтказдим" Хабар бериб ўтганимиздек, Олимпия ўйинлари чемпиони, бугунги кунда проф рингда фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Фазлиддин Ғоибназаров 20 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Ўша куни унга мезбон боксчи Уилберт Лопес рақиблик қилади.

Миллий олимпия қўмитаси Матбуот ва Медиа департаменти боксчимиз билан боғланиб, ушбу жангга тайёргарлик қандай кетаётгани билан қизиқди.

- Навбатдаги рақибим профессионал рингда яхшигина тажрибага эга. Чапақай. Мен ҳар бир рақибга қарши алоҳида тайёргарлик олиб бораман. Тўқнаш келадиган рақибимни ўрганмай рингга чиқмайман. Тайёргарликни унинг чапақайлигини ҳисобга олган ҳолда олиб боряпмиз. Машғулот залларини ҳам шунга қараб ўзгартириб турибмиз. Тажрибали чапақай боксчилар билан спарринг жанглар ўтказдим. Бир сўз билан айтганда, тайёргарлик рақибни тўлиқ ўрганишга қаратилган. Ўйлайманки, бу менга асқотади. 20 октябрь куни томошабоп жанг ўтказиб, ғалабага эришмоқчиман, – деди боксчимиз.

Маълумот учун, Фазлиддин шу кунгача профессионал боксда бешта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Иккита ғалабани муддатидан олдин қўлга киритган. Тажрибали Лопес эса 34та жанг ўтказиб, уларнинг 23тасида ғалабага эришган. (15тасида нокаут эвазига). Тўққиз маротаба мағлубиятга учраган (1 маротаба нокаут бўлган).




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 347
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 174
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 83
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 371
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 276
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар