«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 16:24
ЎЗO‘Z

Европада Чемпионлар лигаси ва Европа лигасидан бошқа яна бир еврокубок жорий этилади

12 сен, 08:02 3 936 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Европада Чемпионлар лигаси ва Европа лигасидан бошқа яна бир еврокубок жорий этилади 2021/22 йилги мавсумдан Европада Чемпионлар лигаси ва Европа лигасидан кейинги ўринда турувчи учинчи еврокубок ўтказила бошланади. Бу ҳақда Европа клублари ассоциацияси (ECA) президенти Андреа Аньелли Сплитда ўтказилган учрашув чоғида маълум қилган.

Унинг айтишича, УЕФА клублар ўртасидаги учинчи еврокубок мусобақаси учун рухсат берган.

«УЕФАнинг рухсатини кутаётган эдик. Мана энди учинчи мусобақани яратиш йўлида «яшил чироқ» ёнди. Бу турнир 2021/22 йиллар мавсумидан эътиборан 96 клуб билан старт олади», - дея Аньеллининг сўзларини келтириб ўтди Football Italia.

Европа кубоги деб номланувчи янги мусобақа формати ҳозирча номаълум, бироқ у 90-йилларга қадар ўтказиб келинган Кубок эгалари кубоги билан ўхшаш бўлиши тахмин қилинмоқда. Кубок эгалари кубоги 1960-1999 йиллар оралиғида ўтказилган бўлиб, унда УЕФАга аъзо мамлакатлар кубогини қўлга киритган клублар иштирок этган.

Айни вақтда Европада иккита йирик халқаро турнир бор. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 32, Европа Лигаси гуруҳ босқичида эса 48 жамоа иштирок этади.

Аввалроқ Европа кубогининг йўлга қўйилиши билан Европа лигасининг гуруҳ босқичи иштирокчилари сони 48тадан 32 тага қисқариши маълум қилинган. Шунингдек, ушбу турнирнинг мухлислар ҳамда реклама берувчилар учун жозибаси оширилиши кўзда тутилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 330
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 181
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 70
  • Футзал бўйича Осиё Кубогининг чорак финал жуфтликлари маълум бўлди 23 апр, 07:59 196
  • Аббосбек Файзуллаев Вьетнамга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди 22 апр, 23:35 352
  • Қасамлардан қайтилдими? Хави яна бир йил "Барса"да қолиши мумкин 22 апр, 20:00 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 0
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 24
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 43
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 42
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 53
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 31
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 330
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 43
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 24
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 35
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 26
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 181
  • Бўлимлар