«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2019, 04:23
ЎЗO‘Z

Эктор Купер: “Терма жамоа ўйинида 1 ойдан сўнг ўзгариш бўлади”

05 сен, 15:47 1 943 Спорт
Эктор Купер: “Терма жамоа ўйинида 1 ойдан сўнг ўзгариш бўлади”
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер Сурияга (6 сентябрь) қарши ўртоқлик ўйинидан олдин, ўз фикрларини баён қилди.

“22 август куни йиғинга киришган бўлсак, биринчи ишни футболчиларни инсон сифатида ўрганишдан бошладим. Ўзбекистон терма жамоасининг олдинги ўйинлари билан танишдим. Қўл остимда жамланган футболчилар билан машғулотлар ўтказиб, уларнинг жисмоний тайёргарлигини кузатдим.

Ҳозирги таркиб Сурия ва Эрон ўйинлари учун йиғилган бўлиб, кейинги ўйинларда янги ўйинчилар ҳам жалб қилиниши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Ўйинчилар техника жиҳатидан жуда ҳам яхши ҳолатда. Машғулотлар жараёнида глобал ўзгаришлар қилганимизча йўқ. Шу сабаб ҳам, биринчи ўйинданоқ мўъжизалар кутмаслигингизни сўрайман. Терма жамоа ўйинидаги ўзгаришлар энг камида бир ойдан сўнг кўзга ташланишига умид қиляпман.

Мен ўйинчи танлашда энг аввало жисмоний ҳолатига эътибор бераман. Ўз клубида яхши тўп сураётган барча ўйинчиларни кузатишга ҳаракат қиламан. Ўртоқлик учрашувида қатнашмаган бўлса ҳам, муҳим ўйинларда клубида ўзини кўрсатаётган футболчини терма жамоага таклиф қилишдан чўчимайман. Оптимал ҳолатдаги барча ўйинчилар учун терма жамоанинг эшиклари доимо очиқ

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонига мен томонимдан қўйилган барча талаблар ижобий қондириб келинмоқда. Имкониятларимдан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қиламан ва айрим камчиликлар юзага келадиган бўлса, буни баҳона қилиб иш услубимни ўзгартирмайман. Лекин шу кунгача ҳеч қандай камчилик кузатилгани йўқ.

Футболчиларга айтадиган энг биринчи гапим, Ватанингизни ва терма жамоангизни доимо севинг!

Биз аста-секин барча ўйинчиларни, Индонезиядаги Осиё ўйинларида қатнашган футболчиларни ҳам ўрганамиз ва имкониятларини чамалаб керак бўлса терма жамоага таклиф этамиз. Осиё ўйинларида қатнашган футболчиларнинг айримлари терма жамоани кучайтира олиш салоҳиятига эга. Дунё амалиётида машғулотлар жараёни журналистлар учун 15 дақиқа очиқ бўлади ва вақт тугагач, журналистлардан машғулот жараёнини тарк этишларини сўраймиз” - дея Купернинг сўзларини келтирмоқда ЎФА сайти.

Шунингдек, анжуманда миллий терма жамоа сардори Одил Аҳмедов ҳам фикрларини билдириб ўтди:

“Сурияга қарши ўйинда олдимизга қўйилган мақсадга эришиш учун бор имконияларимизни ишга соламиз”.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон – Сурия учрашуви эртага, 6 сентябрь куни соат 20:00 да “Миллий” стадионда бошланади.”

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистон терма жамоаси аъзоси янги мавсумни "Насаф"да бошлаши мумкин 04 янв, 23:02
  • Ислом Тўхтахўжаев: Қуръа бизга ўтган йилгидан кўра бироз осонроқ рақибларни тақдим этди 13 дек, 19:20
  • Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси Фаластинни 6:0 ҳисобида мағлуб этди 12 мар, 13:31
  • Ўзбекистон ёш футболчилари ЖЧ-2015 арафасида Португалия ва Уругвайга қарши ўйнашади 22 фев, 17:04
  • Хаби Алонсанинг рамзий терма жамоаси 16 фев, 22:58
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рауф Инилеев: Ортиқча даражада қувониб кетмаслигимиз керак 18 окт, 00:25 194
  • Туркманистондаги биринчи алабай итлари муассасасига 7 та банк сармоя ажратади 18 окт, 00:05 162
  • «Нуроний» жамғармаси вакили: «Дабдабали тўй қилаётган амалдорларимизнинг танобини ҳам бир тортиб қўйиш керак» 17 окт, 23:42 132
  • Актам Ҳайитов «кўп гўшт еяпмиз»га изоҳ берди 17 окт, 23:17 439
  • Санжар Қувватов ҳамкасби Суюновни мақтади, Нестеровни эса Нойерга тенглаштирди 17 окт, 22:53 175
  • Афсонавий "Совет уйқу тажрибаси" ҳақида фильм яратилди 17 окт, 22:30 327
  • Каратэ бўйича Тошкентда ўтаётган мусобақада оммавий муштлашув юз берди (видео) 17 окт, 22:06 760
  • Яқин қариндошлар автомобилни ишончномасиз бошқариши талаблари маълум қилинди 17 окт, 21:43 827
  • 12 йилга озодликдан маҳрум этилган боксчи Сергей Михайлов оқланди 17 окт, 21:30 430
  • "Интер" Россия терма жамоаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи 17 окт, 21:06 330
  • Бўлимлар