«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:44
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ОТЖга Осиё ўйинларида ёши катта футболчилар керакми?

07 мая, 19:25 3 933 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ОТЖга Осиё ўйинларида ёши катта футболчилар керакми? Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Индонезияда халқаро мусобақада иштирок этди. Бу иштирокни биров сезиб, биров сезмай қолди. Умуман, балки КХДР, Баҳрейн ва Индонезия олимпия терма жамоаларига қарши кечган баҳсларда ғолиблик қўлга киритилганда бу ҳақида кўпроқ гапирган бўлардик.

Аммо ғалаба бўлмади ва шунга яраша пиар ҳам кутилганидек амалга оширилмади. Шундай бўлса-да бу мусобақанинг аҳамияти биз учун оз эмас. Нимагалигини тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров учун “PSSI-2018” турнири шу жиҳати билан ҳам муҳимки, у халқаро ўйинларда янги футболчиларни кўздан кечириб олди. Шунингдек Индонезиянинг иқлимига мослашишда ҳам мусобақа анча қўл келади. Тўғри, Суперлига клубларида етакчи бўлиб турган бир қатор футболчилар – Жавоҳир Сидиқов, Азизбек Ғаниев, Одил Ҳамробеков, Бобир Абдуҳолиқов, Аббос Отахонов ва Забиҳилло Ўринбоевлар Индонезия сафарига бормади. Аммо улар шу вақтга қадар жуда кўп ўлкаларда бўлганини инобатга олсак, Осиё ўйинларида мослашиш учун кўп вақт сарфламасликлари ойдин бўлиб қолади.

Энди, энг муҳим гапга ўтсак. Равшан Ҳайдаров қўл остидаги жамоа қай даражада иқтидор ва маҳоратга эга эканини Хитойда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатид кўрганмиз. Бу жамоа ҳаммасидан ҳам бизни ҳамжиҳатлик ва ажойиб ички муҳит билан хурсанд қилди. 2011 йилги Осиё Кубогини айтмаса ҳали бизда бу қадар аҳил ва иноқ жамоа бўлмаган. Шундан келиб чиқиб таклиф қиламан – Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларида уч нафар ёши катта футболчи билан иштирок этиш ҳуқуқидан воз кечсин. Керак эмас! Яхшиси Хитойда ким ғолиб чиққан бўлса, ўшалар Осиё ўйинларида ҳам ўйнагани маъқул.

Ёши катта футболчилардан кимни олимпия терма жамоасига олиш мумкин? Одил Аҳмедовми? Ёки Виталий Денисов? Балки Сардор Рашидовни чақириш керакдир? Бу футболчилар Ўзбекистон олимпия терма жамоасидаги ажойиб муҳитни бузиб қўймайди, деб ким кафолат бера олади? Албатта ҳеч ким! Шундай экан, Равшан Ҳайдаров барча масъулиятни ўз зиммасига олиб, ёши катта футболчилардан воз кечса, яхши бўлармиди?

Ёки сиз бошқача фикрдамисиз?
Абдуллоҳ

Манба: www.uff.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 347
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 174
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 83
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 371
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 276
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 178
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар