«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 04:06
ЎЗO‘Z

Шоҳруҳ Гадоев Жанубий Корея клубига ўтди (фото)

16 мар, 16:43 4 635 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шоҳруҳ Гадоев Жанубий Корея клубига ўтди (фото) Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби яримҳимоячиси Шоҳруҳ Гадоев Жанубий Кореянинг нуфузи жиҳатдан иккинчи дивизиони саналган «Кей Лига 2» вакили «Дэжон Ситизен» клуби билан шартнома имзолади.

Манбага кўра, 26 ёшли ўзбекистонлик футболчи жамоа билан кейинчалик яна бир йилга узайтириш мумкин бўлган икки йиллик («2+1» кўринишидаги) шартнома имзолаган.

Гадоев дэжонликлар таркибида 30-рақам остида ўйнайдиган бўлди.

Маълумот учун, Гадоев тўп сурадиган «Дэжон» жамоаси чемпионатнинг дастлабки икки учрашувида имкониятни бой бериб қўйган ва лигада 10та жамоа ичида очко тўплай олмаган ягона жамоа сифатида сўнгги ўринда бормоқда. Жамоа биринчи турда «Бучон 1995», иккинчи турда эса «Ансан Гринерс» жамоаларига имкониятни бой берди.

Кўпчиликнинг ёдида булса керак, "Тэджон Ситизен" жамоасининг уй аренаси - Daejeon World Cup Stadium ЖЧ-2002нинг бир нечта учрашувларини қабул қилган эди. Гуруҳ босқичидаги ЖАР - Испания 2:3, Польша - АҚШ 3:1 ҳамда жаҳон чемпионатлари тарихидан алоҳида ўрин олган 1/8 финалдаги Жанубий Корея - Италия 2:1 беллашувлари шулар жумласидандир.



Манба: championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 86
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 44
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 285
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 160
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 55
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 264
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 86
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 44
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 23
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 103
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 100
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 149
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 65
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 203
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 220
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 285
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 160
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 106
  • Бўлимлар