«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:32
ЎЗO‘Z

Максим Шацких: "Япония футболчилари роботга ўхшайди, Саудия эса уй жамоаси"

11 мар, 21:38 4 058 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Максим Шацких: "Япония футболчилари роботга ўхшайди, Саудия эса уй жамоаси" Март ойида Украина терма жамоаси Осиё грандлари бўлмиш Япония ва Саудия Арабистони билан ўртоқлик ўйинларини ўтказади. Шу сабаб, украиналик журналистлар бир вақтлар ушбу терма жамоаларга қарши Ўзбекистон терма жамоасида тўп сурган ва ҳозирда Киевнинг “Динамо”сида ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаётган Максим Шацкихнинг фикрлари билан ўртоқлашдилар.

— Максим, сизнинг назарингизда Япония ва Саудия Арабистони терма жамоаларининг савияси қандай даражада?
— Улар тартибли жамоалар. Бундан ташқари, ушбу жамоалар йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Сўнгги 10-15 йил ичида улар жаҳон чемпионати йўлланмаси учун асосий фаворитлардан бири бўлиб келмоқдалар. Ҳозирда катта пулларнинг сарфланиши ва кучли легионерлар жалб қилиниши эвазига миллий чемпионатлари ҳам рақобатбардош бўлиб қолди.

— Осиёда фақат ушбу икки терма жамоа етакчими?
— Яна Жанубий Корея, Эрон ва Австралия ҳам бор.

— Футболчилик фаолиятингизда ушбу терма жамоаларга қарши тўп сургансиз. Улар нималар билан ёдда қолган?
— Араблар уй жамоаси, меҳмонда улар у даражада қўрқинчли эмаслар. Японларга эса қаерда ўйнашнинг фарқи йўқ. Улар худди роботга ўхшайдилар: юқори даражадаги интизом ва мураббий кўрсатмаларини илк дақиқадан охиригача бажариш. Японлар арабларга қараганда ақллироқ ўйин кўрсатадилар.

— Уларнинг кучли томонлари нимада?
— Қайтараман, арабларда бу – уй стадиони. Японларда эса Европа майдонлари ва айниқса Бундеслигада тўп сурувчи легионерлар. Японияда миллий чемпионат кучли. Масалан ОЧЛнинг ҳар бир мавсумида уларнинг клублари чорак финал ва ярим финал ўйинларига қадар етиб борадилар. У ерда эса ишонаверинг, жамоа савияси юқори.

— Ўзбекистон терма жамоаси сафида энг ёдда қоларли ўйинингиз 2008 йилдаги Японияга қарши баҳсми?

— Ўша ўйинни эслайман. ЖЧ-2010 йўлламаси учун курашни давом эттириш учун уларни ютишимиз керак эди. Мен биринчи бўлим ўрталарида дарвозабон устидан тўпни ошириб гол урдим, бироқ рақиб биринчи бўлимнинг ўзида жавоб тўпларини киритишга эришди. Афсуски, ўйин шундай якун топди.

— Бу гол сизни Ўзбекистон терма жамоасининг энг яхши тўпурарига айлантирганди. Сиз ўшанда Миржалол Қосимовни ортда қолдирган эдингиз.
— Мен ўшанда буни билмагандим, чунки бундай статистикаларни кузатиб бормайман.

— Бу терма жамоалар ҳимоячилари сизга кўп муаммо туғдиришганми?
— Ундай демаган бўлардим. Улар инглизларчалик эмас. Ҳа, улар кескин ўйин кўрсатишади, бироқ бешафқат эмаслар.


Манба: www.uff.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 62
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 253
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 322
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 649
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар