«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:58
ЎЗO‘Z

Рўзиқул Бердиев: "Хави келмагани учун биз ҳам Черанни таркибдан чиқариб ташладик"

05 мар, 21:21 4 488 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рўзиқул Бердиев: "Хави келмагани учун биз ҳам Черанни таркибдан чиқариб ташладик" Бугун ОЧЛда 3-тур ўйинлари старт олди. Бундан бироз олдин якунига етган баҳсда Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида Қатарнинг “Ал Садд” жамоасини қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ва Санжар Қувватовлар иштирок этишди ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Барчани ғалаба билан табриклайман. Йигитлар бу муваффақият учун 90 дақиқа борларини бериб ўйнашди. Биз футболчиларни кучли рақибга қарши руҳан тайёрлай олдик ва улар ирода намойиш этишди.

Байрам бўлиши керак эди ва шу байрам бўлди ҳам. Бу ютуқ учун мухлисларимизга алоҳида раҳмат.

Чераннинг ўйнай олмаслиги албатта жиддий йўқотиш бўлди, аммо йигитларга тайинладим, уларни руҳан тайёрладик ва улар бугунги ўйинда сардоримизнинг йўқлигини билинтиришмади.

Бу турнир биз учун, футболчиларимиз учун чинакам мактаб ҳисобланади. Футболчиларимизнинг бу темпда, бу даражада ўйнай олганликлари ёқимли. Гуруҳда кучли рақиблар бор. Барча жамоаларда имконият яхши, менимча гуруҳдаги жамоалар орасида бугунги рақиб кучлироқ эди.

Бу ўйин темпини ушлаб қола оламизми? Бу қийин, бугунги ўйинда иштиёқ юқори бўлди, аниқ биламанки, биздаям пасайиш бўлади, сабаби, таркибимиз тор.

Хави келмагани учун биз ҳам Черанни чиқардик таркибдан
(залда кулгу)", - деб айтиб ўтди Бердиев.

Санжар Қувватов ҳам ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги ғалаба билан барчани табриклайман ва бизни тинимсиз қўллаб қувватлаб турган мухлисларга миннатдорчилик билдириб ўтаман", - деб ўз фикрини якунлади Қувватов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 0
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 2
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 1
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 98
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 175
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 81
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар