«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 19:57
ЎЗO‘Z

Неймарнинг «покери» «Барселона»га йирик ғалабани тақдим этди

18 окт, 23:28 6 194 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Неймарнинг «покери» «Барселона»га йирик ғалабани тақдим этди Испания чемпионатининг 8-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида «Райо Вальекано»ни қабул қилди ва ушбу мавсумдаги бор-йўғи иккинчи йирик ҳисобдаги ғалабани расмийлаштирди.

Каталонияликлар таркибида Лионель Месси ва Иньеста жароҳат туфайли майдонга туша олишмади. Неймар эса учрашувнинг ҳақиқий қаҳрамонига айланди.

ФИФА кунларида юзага келган танаффусдан унумли фойдаланган Энрике жамоасининг ўйинини анча такомиллаштиргани сезилди. Ўйин бошида «Барса» икки марта бирга бир вазиятдан фойдалана олмади. Ракитич ва Суареснинг зарбаларини «Райо» посбони қайтарди. Ўйиннинг 15-дақиқасида эса Бебенинг узатмасидан кейин Хави Герра яқин масофадан мезбонлар дарвозасини ишғол қилди.

Шундан кейин асосий планга Неймар чиқди. У кетма-кет икки марта чиройли финат эвазига рақиб ҳимоячиларини жарима майдончаси ичида қоида бузишга мажбур қилди. Белгиланган ҳар иккала пенальтини унинг ўзи самарали амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ҳар иккала гол оралиғида эса Сандро ва Неймарнинг ўзи яккама-якка вазиятларни фойдалана олишмади.

Иккинчи бўлимнинг 69 ва 70-дақиқаларида Неймар яна икки марта «Райо Вальекано» дарвозасини ишғол қилди, бу сафар ўйиндан. Суареснинг кучли зарбасини Тоньо қайтарди ва қайтган тўпни бразилиялик футболчи дарвозага жойлади. Кейинги вазиятда Суарес жамоадошини бўш дарвоза қаршисида ёлғиз қолдирди ва бразилиялик ҳужумчи ўзининг тўртинчи голини рақиб дарвозасига йўллади.

Орадан кўп ўтмасдан Неймар Суаресга «қарзи»ни қайтарди. Уругвайлик футболчи бешинчи гол муаллифига айланди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида «Райо» яна битта жавоб тўпини киритиб, ҳисобнинг 5:2 бўлишини таъминлади.

Ушбу ғалабадан кейин «Барселона» ўз очколарини 18тага етказди ва «Реал» билан тенглашиб олди. Мадридликлар тўплар нисбатига кўра пешқадам бўлиб туришибди.

Испания Ла лигаси, 8-тур
Барселона – Райо Вальекано 5:2 (2:1, 3:1)

Голлар: 0:1 – 15 Герра, 1:1 – 22, пенальти Неймар, 2:1 – 32, пенальти Неймар, 3:1 – 69 Неймар, 4:1 – 70 Неймар, 5:1 – 77 Суарес, 5:2 – 86 Хосабед.
Барселона – Браво, Пике, Альба, Дани Алвес (Дуглас Перейра, 78), Матье, Ракитич, Бускетс (Гумбау, 76), Сержи Роберто, Неймар, Сандро Рамирес (Мунир, 56), Суарес.
Райо Вальекано – Мартинес, Зе Каштру, Рац, Мартинес (Дорадо, 46), Льоренте, Хосабед, Трасоррас, Эберт, Бангура, Бебе (Эмбарба, 71), Герра.
Огоҳлантиришлар: Льоренте (21), Дорадо (49), Пике (79).




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Бўлимлар