«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2019, 04:30
ЎЗO‘Z

«Насаф» ўз тарихида биринчи бор мамлакат кубогини қўлга киритди

18 окт, 12:34 3 806 Спорт
«Насаф» ўз тарихида биринчи бор мамлакат кубогини қўлга киритди

Ўзбекистон кубогининг финал беллашуви ўз ниҳоясига етди. Унда Қаршининг «Насаф» жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида биринчи бор мамлакат кубогини қўлга киритди.

Таъкидлаш жоизки, учрашув тўлалигича «Насаф» устунлигида ўтди ва бу амалда ҳам ўз исботини топди. Кетма-кет ҳужумлар иккинчи бўлимнинг иккинчи ярмига келибгина ўз мевасини бера бошлади. Дастлаб, Артур Геворкян жарима зарбасини моҳирона ва аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Бу вазиятда Зуҳуров тўп йўналишини фақатгина томоша қилиб қолди.

Орадан кўп ўтмай, бурчакдан узатилган тўп яна «Бунёдкор» дарвозасига бориб тушди. Шерзод Аъзамов ўзининг кучли зарбаси билан дарвозани ишғол қилди.

Бироздан сўнг Шерзод «дубл»га эришди. У энди бу сафар «Насаф» дарвозасига тўпни йўналтириб юборди. Сатонинг зарбаси йўл-йўлакай унга тегди ва дарвозага бориб тушди — 1:2

Учрашув сўнгги сонияларгача мухлисларни ҳаяжонда ушлаб турди. Бироқ ёмғир остида кечган беллашув шу тариқа «аждарлар»нинг ғалабаси билан якунланди.

Ушбу ғалаба билан «Насаф» мухлислари, футболчилари ва раҳбариятини муборакбод этамиз. Ғалабалар сизга ёр бўлсин.

Ўзбекистон кубоги. Финал

«Бунёдкор» - «Насаф» - 1:2
Голлар: Шерзод Аъзамов 81 (Автогол) — Артур Геворкян, 72, Шерзод Аъзамов, 75
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Акмал Шораҳмедов, Анвар Ғафуров, Шакир Зуаги, Сато Минори, Иван Милошович, Достонбек Ҳамдамов, Забиҳулло Ўринбоев, Рустамжон Ашурметов, Элдор Шомиуродов, Акромжон Комилов
«Насаф»: Элдорбек Суюнов, Шерзод Аъзамов, Мақсуд Каримов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Фаррух Сайфиев, Шоҳруҳ Гадоев, Эркин Бойдуллаев, Одил Ҳамробеков, Баҳром Абдураҳимов, Илҳом Шомуродов, Артур Геворкян
Четлатиш: А. Комилов, 64.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • «Насаф» ОЧЛ–2017 гуруҳ босқичига чиқа олмади 07 фев, 23:09
  • «Локомотив» «Насаф»ни мағлуб этди ва Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди 30 ноя, 14:57
  • «Насаф» ўз майдонида «Ал-Аҳли»га ютқазиб қўйди 07 апр, 23:36
  • «Локомотив» Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйинда «Пахтакор»ни 4:0 ҳисобида енгди 08 мар, 16:45
  • ОЧЛ, 1-тур. «Насаф» ўз майдонида «Тракторсози»дан устун келди 25 фев, 23:33
  • ОЧЛ, 1-тур. «Пахтакор» бир киши кам бўлиб «Нафт Теҳрон»ни мағлубиятга учратди 24 фев, 19:13
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рауф Инилеев: Ортиқча даражада қувониб кетмаслигимиз керак 18 окт, 00:25 204
  • Туркманистондаги биринчи алабай итлари муассасасига 7 та банк сармоя ажратади 18 окт, 00:05 171
  • «Нуроний» жамғармаси вакили: «Дабдабали тўй қилаётган амалдорларимизнинг танобини ҳам бир тортиб қўйиш керак» 17 окт, 23:42 141
  • Актам Ҳайитов «кўп гўшт еяпмиз»га изоҳ берди 17 окт, 23:17 450
  • Санжар Қувватов ҳамкасби Суюновни мақтади, Нестеровни эса Нойерга тенглаштирди 17 окт, 22:53 177
  • Афсонавий "Совет уйқу тажрибаси" ҳақида фильм яратилди 17 окт, 22:30 330
  • Каратэ бўйича Тошкентда ўтаётган мусобақада оммавий муштлашув юз берди (видео) 17 окт, 22:06 768
  • Яқин қариндошлар автомобилни ишончномасиз бошқариши талаблари маълум қилинди 17 окт, 21:43 833
  • 12 йилга озодликдан маҳрум этилган боксчи Сергей Михайлов оқланди 17 окт, 21:30 434
  • "Интер" Россия терма жамоаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи 17 окт, 21:06 331
  • Бўлимлар